3:27

Болаларнинг ўсишига ёрдам 270

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар учун яна “Дилкаш” радиоси ўзининг эшиттиришларини бошлайди. Марҳамат, тинглаб дам олинг. “Севги” ушбу сўзнинг маъноси жуда чуқур ва ҳар ким ушбу маънони ўзича талқин қилиши мумкин. Лекин болаларнинг севгиси бу ҳақиқий севги деб айтишимиз мумкин. Азиз биродарлар, ҳар биримизнинг фарзандимиз доимо “мени севасизми?”- деб сўрайди. Албатта болалар буни овоз чиқариб айтмаслиги мумкин, лекин улар ўзларининг нигоҳлари билан доимо ушбу саволни такрорлаб туришади.

Бундан ташқари бола ўзининг юриш-туриши орқали ҳам ушбу саволни ҳар биримиздан сўраши мумкин. Бундан ташқари бола яна ўзининг ажойиб нигоҳлари орқали бошқа саволларни ҳам бизга бериши мумкин. Айтайлик, сизнинг жаҳлингизни чиқарадиган бирон ножўя иш содир этди. Албатта, бу ишдан сиз жаҳлингиз чиқади. Шундай пайитда болангизни нигоҳига бир назар ташланг. Унинг кўзларида: “бўлдими, энди мени яхши кўрмайсизми?” деган саволни кўришингиз мумкин. Азиз биродарлар, болани доимо қабул қилишга тайёр бўлишимиз керак. Кўпинча боланинг хатоси биз катталарнинг айбимиз билан ҳам содир бўлиши мумкин. Оддийгина бир мисол.

Бирон идишни ўзимиз тепароққа олиб қўймаганимиз сабабли бола ўйнаб, уни тушириб синдириб қўйди. Биз катталар эса унинг сабабини охиригача тушунмай туриб, дарров болага бақириб уни уришиб хафа қиламиз. Аслида-чи, аслида бу бизнинг хатомиз орқали содир бўлгани ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Боланинг “мени севасизми?” деган саволига ҳар доим жавоб беришга ҳаракат қилинг. Сизнинг ушбу жавобингиздан унинг келажакдаги ўз ҳаётига бўлган муносабати ривожланади. Кўпинча ота-оналар болаларнинг “сиз мени севасизми?” деган саволига “йўқ” деган жавоб қайтаришади. Азизлар, шошилманг, ҳозир сизга тушунтириб беришга уриниб кўрамиз.

Бола сўзсиз ўз нигоҳи орқали сиздан ушбу саволни сўради. Албатта кўпинча ота- оналар болаларнинг нигоҳига эътибор бермагани сабабли индамай қўйишади. Индамаслик эса “йўқ” дегани. Агар “ҳа” деб жавоб беришни истаганимизда, биз ҳам болага кулиб уни қўлимизга олиб юзларидан ўпиб, “сени севаман, болам” деган бўлар эдик. Демак, бола шундай муносабатни кўрмас экан, унда ўз-ўзидан “йўқ” деган жавобни кўришимиз мумкин. Азиз биродарлар, бугунги гапирилаётган мавзу фақатгина ёш болалар учун тегишли эмас, ушбу гапларимиз ўсмир болаларга ҳам тегишли. Агар эътибор берган бўлсангиз, ўсмир бола ҳам гўё ёш бўлиб қолгандек. Яъни тез хафа бўлади ёки тез жаҳли чиқади.

Шундай пайтларда севги ҳақида улар билан суҳбатлашиш кўп муаммони ҳал этиши мумкин. Азиз ота-оналар, сабр-тоқат келажакда ўзининг ажойиб ҳосилини беришига ишонинг. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз охирлаб қолди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com яна “Дилкаш” радиосининг қувноқ тўлқинлари орқали учрашгунча хайр соғ-саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top