3:18

Уй гуруҳлари 115

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, кичик уй гуруҳларининг бир-бирлари билан алоқаси жуда мустаҳкам бўлиши керак. Гуруҳлар иккига бўлинганларидан кейин ҳам ўзаро алоқаларни ушлаб туришлари учун улар доимий равишда турли тадбирлар, болалар лагерлари ва шунга ўхшаш байрамларни иложи борича биргаликда ўтқазиб туришлари керак. Энг муҳими эса, умумий йиғилишларни биргаликда ташкил қилишдир.

Кўпинча айрим янги имонга келган биродарлар гуруҳ аъзоларидан бир мунча узоқроқда яшаши мумкин. Шундай пайтларда нима қилиш керак? Албатта, гуруҳ аъзолари шу янги имонга келган чақалоқни қандай қилиб боқиш ва асраб қолиш ҳақида режалар тузишлари керак. Биринчи галда янги имонга келган биродарни бошқа имонли биродарлар билан таништириб қўйиш ва улар билан узлуксиз алоқани таъминлаш ҳақида ўйлашимиз керак бўлади. Бир сафар бир имонли биродар янги биродарни кўриш учун бориб биргаликда ибодат қилиб вақт ўтқазса, кейинги сафар янги биродар уни кўриш учун келиши мумкин.

Албатта, узлуксиз алоқа янги биродарни қолаверса имонли биродарларни ҳам имонини янада мустаҳкамлайди. Кимдар имонга келган пайтдан бошлаб гуруҳ аъзоларидан кимдир уни ўз шогирдлигига олиши керак. Улар биргаликда калом ўқиб, имкон даража янги биродардаги саволларга ечим топишга ҳаракат қилишлари керак. Азиз биродарлар, янги имонга келган биродарни яхши парвариш қилиб руҳан ўстириш — келажакда яна бир гуруҳни ташкил қилиш деганидир. Ҳаммаси янги имонга келган биродарнинг ўсишига боғлиқдир.

Янги имонга келган биродарни шундай тарбиялаш керакки, унинг дўстлари, яқинлари ва қариндош-уруғлари унинг ҳаётидаги ўзгаришларни кўриб, унинг имони ҳақида қизиқсинлар. Қизиқиш эса албатта вақти келиб ўз ҳосилини беришига ишонамиз. Азиз биродарлар, ҳар доимо ёдимизда бўлсин, кимдир янги имонли биродарнинг имони ҳақида қизиқиб қолса, демак, янги гуруҳнинг ташкил бўлиши учун яна бир имконият бордир. Шунинг учун қийин пайтларда ўз биродарингизни ёлғизлатиб қўйманг.

Янги имонли биродарнинг тажрибаси камроқ бўлгани сабабли улар кўпинча тажрибали биродарларнинг ёрдамига суянишади. Азизлар, ҳеч қачон узоқроқда яшайдиган биродарингизнинг олдига бориш учун эринчоғлик қилманг. Шуни ёдингизда тутинг. Шайтон доимо ҳар қандай учрашувлар учун қаршилик кўрсатади. Ҳеч иккиланмай биродарингизни ёнига шошилинг.Улар ҳақида доимо ғамхўрлик қилишга одатланинг. Балки айнан сизда бошқаларга далда бериб қўллаб-қувватлаш инъоми бордир. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз поёнига етиб қолди.

Сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизниг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top