Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири “Дилкаш” радиосига хуш келибсиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимизни Эфесликларга мактубининг 6 боби 11оятидан 13 оятигача бўлган жойларни ўқишдан бошламоқчиман, жумладан у ерда шундай ёзилган: “Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз.
Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғу дунёни бошқараётган руҳий ҳукумронларга қаршидир. Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол-аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар”. Азиз биродарлар, ушбу оятдаги айрим сўзларга диққатимизни қаратсак. Яъни “барча қурол-аслаҳалар” деган сўзлар. Албатта ушбу оят ҳар бир инсоннинг руҳий қурол- аслаҳаларини олиши тўғрисида гапираётгани ҳаммамизга яхши маълум.
Ҳурматли биродарлар, агарда ушбу жангда ғолиб бўлишни истасангиз, ва энг муҳими Худованднинг ушбу армиясида итоаткор аскар бўлишни истасангиз, ва масиҳий ҳаётда доимо душманни енгишни истасангиз, Худованд берган қурол- яроқларни ўзимиз билан олиб юришимиз ва доимо содир бўлажак жангга қарши шай тутишимиз даркор.Чунки Худованд ушбу армиянинг бош қумондони ва Унинг аскарларга бўлган талаби шундайдир. Худованднинг ушбу талабларини бажариш ва уларни охиригача англаб етиш жуда муҳим. Чунки инсон ўзининг фикр ва ўйлари орқали ўзини руҳий кучли аскар деб билиши мумкин.
Аслида эса бундай бўлмаслиги мумкин. Ҳурматли биродарлар, мен ўз бошимдан ўтган бир кичик мисолни сизларга айтиб бермоқчи эдим. Боболаримиз улуғ ватан уруши ҳақида гапириб берганида, биз учун унчалик ҳам даҳшатли туюулмаслиги аниқ. Шахсан мен бобомнинг уруш ҳақидаги гапларига унчалик эътибор бермасдим. Азизлар, шундай вақт келадики, мен Минск шаҳрига боришимга тўғри келди. Албатта ишларимни битиргач, шаҳар айланиб томоша қилишга аҳд қилдим. Шунда Брест қамали содир бўлган жойга бориб барчасини ўз кўзим билан кўрдим. Аскарларнинг тўкилган қони ва ўз қонлари билан деворларга битган сўзлари ва девордаги ўқларнинг изларини кўриб даҳшатга тушдим.
Азизлар, мен бўлиб ўтган урушни қолдирган изларини тинчлик даврида кўриб шунчалик даҳшатга тушиб қолган эдим. Шунинг учун азизлар, ўзимизни ҳар қандай руҳий жангга тайёрлаш учун бош қумондонинг барча талабларига амал қилишимиз керак экан. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизниг интернет сайтимизнинг манзилини сиз азизларга айтиб ўтсам: www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг ва янги маълумотларга эга бўлинг. Азиз биродарлар, яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.