3:21

Худонинг сўзи 194

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона бўлсада дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдорман. Азиз радио тингловчи биродарлар, яхшилик ва ёмонликни қандай фарқлаб олишимиз мумкин? Келинг Муқаддас китобдан бир оятни биргаликда ўқиб кўрамиз. Ушбу оят Луқо китобининг 6 боби 45 оятида ёзилган: “Яхши одам ўзининг яхши қалб ҳазинасидан яхшилик чиқарур. Ёмон одам ўзининг ёмон қалб ҳазинасидан ёмонлик чиқарур. Одамнинг дили нимага тўлиб-тошса, тили ўшани гапирур”.

Азиз радио тингловчи биродарлар, аввало шуни айтиб ўтишимиз керакки, нимаики Худованднинг амрларига қарши бўлса, барчаси ёмон ҳисобланади. Худованднинг борлигини биз Муқаддас китобни ўқиб билиб олишимиз мумкин. Бундан ташқари Муқаддас калом бизларга шуни айтадики, Худованд биз имонлилардан, қолаверса барча инсонлардан нималарни кутаётганини. Шундай экан нимадир қилишдан аввал доимо инсон ўз-ўзига савол бериши керак. “Агар шу ишни қилсам, бу Худованднинг айтганларига қаршими ёки тўғри келадими?” деган савол.

Шу орқали яхшилик ва ёмонликни ўртасидаги фарқни аниқлай олишимиз мумкин. Худованднинг ўнта амрлари бор. Улардан айримларини айтиб ўтсак: ўғирлама, ёлғон гапирма, ота-онангни ҳурмат қил, ўз яқинларингни сев ва шунга ўхшаш амрлар. Агарда қилмоқчи бўлган айрим ишларимиз айнан шу амрларга қарши бўлса, демак, бу ёмонлик аломатидир. Энди Худованднинг амрларида ёзилмаган ишлар ҳақида. Айтайлик нимадир қилмоқчимиз, лекин Амрларда бу ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Бундан ташқари Каломда ҳам шу ҳақида гапирилганми ёки йўқми, аниқ билмаслигимиз мумкин.

Демак, шундай пайтларда ўз виждонимизга ҳавола қилишимиз керак. Чунки Муқаддас Руҳ доимо ҳар бир имонли кишининг юрагида гапиради ва тўғри йўл кўрсатади. Азиз биродарлар, доимо иккиланиб қолган пайтингизда ибодат қилиб Худовандга мурожаат қилинг. Агарда Худованддан бу иш нотўғри қилма деган жавоб олсак, албатта Унга қулоқ солишга ўрганиш керак. Ҳар бир масиҳий инсон ўзининг характерини тарбиялиши керак. Фақатгина яхши ёки ёмон деб фарқлашнинг ўзи етарли эмас. Ёмонликни енгишни ўрганиш жуда зарур.

Худованд ҳақида кўпроқ ўрганиш ва бошқаларга ўргатиш — ҳар икки томонни ҳам тарбиялаши аниқ. Худованддан донолик сўрайлик ва У албатта беради. Худовандга ўз ҳаётимизни топширайлик ва У бизни тўғри йўлдан бошқариб боради. Худовандга қанчалик яқинроқ бўлсак, У шунчалик бизга яхшилик ва ёмонликни фарқлай олишимизни ўргатади. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзумизга якун ясасак ҳам бўлади. Азизлар, сиз билан хайрлашишдан аввал ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини сиз азизларга айтиб ўтсам: www.najot.com азиз биродарлар, ушбу сайтимиз янги турли маълумотлар билан бойитиб борилмоқда, сайтимизга марҳамат қилинг. Ҳозирча эса хайр соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top