3:30

Қўй ва чўпонлар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радио тўлқинларимиз орқали бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, тингланг эфирда “Дилкаш” радиоси. “Ўлим водийси зулматида юрсам ҳам, даҳшатлардан мен қўрқмайман. Чунки Сен менга ҳамроҳдирсан, Ўз ҳассангу хивичинг менга тасалли берар”. Азиз биродарлар, шоҳ Довуд чўпон бўлиб қўйларни боқиб юрар эди. Ушбу сўзлари орқали у ўзини қўзичоқ деб айтмоқда ва ўзини бутунлай ҳимояланган қўзичоқдай ҳис этмоқда.

У энг даҳшатли водий йўлларидан ёлғиз ўз бемалол бориши мумкинлигини баралла айтмоқда, чунки у яхши билар эди, Худованд доимо у билан бирга ва уни асло ёлғиз ташлаб қўймайди. Меҳрибон чўпон доимо ўз қўйлари билан бирга бўлади. Довуд ўзини Унинг ишончли қўлларига бутунлай ишониб топшириб қўйган эди. Ҳар қандай қўзичоқ ҳам ўз чўпони олдида ўзини ҳимояланган деб ҳис этади. Чунки чўпоннинг қўлидаги таёқ ёки ҳасса чўпоннинг ҳимоя қилувчи қуроли саналади.

Мен ёшлигимда расмлар орқали чўпонларнинг қўлидаги ҳассасини кўриб: “нима учун ҳассанинг учки қисми қайириб қўйилган”, деб ўйлар эдим. Энди менга ҳаммаси аён бўлди. Чунки қўзичоқлардан бири чуқурликка тушиб кетса, ҳассанинг учидаги қайирилган қисми билан уни чуқурликдан тортиб олиш осон керак экан. Шоҳ Довуд ўзининг қўлидаги ҳассаси орқали қўйларини ёввойи йиртқич ҳайвонлардан ҳимоя қилган. Чўпоннинг ёрдамисиз қўйлар далада турли хил йиртқич ҳайвонларга ем бўлиши мумкин. Чўпон ўз қўйлари билан бирга бўлган пайитда ҳеч қандай хавф қўйларга даҳшат сола олмайди.

Агарда йиртқич ҳайвонлар чўпонларга ҳужум қилиб чўпонни ўлдирса, қўйлар бир зумда тарқалиб кетишган ва йиртқич ҳайвонлар ҳеч бир қийинчиликсиз уларни тутиб олиб тилка пора қилган. Азиз радио тингловчи биродарлар, бизнинг Чўпонимиз ҳеч кимдан қўрқмайди ва асло Унга ўлим хавф солмайди. Шунинг учун ҳам биз бемалол ўзимизни Унга ишониб топширишимиз мумкин. Худованд бизнинг Чўпонимиздир. Унинг охири йўқ. Муқаддас каломдан ёлланма чўпонлар ҳақида кўп бора ўқиганмиз.

Лекин Худованд ёлланма Чўпон эмас. У қўйларнинг ҳақиқий эгаси ва ҳақиқий Чўпонидир. Ёлланма чўпонлар хавфни сезганида қўйларини ташлаб ўз жонини қутқаришга ҳаракат қилади. Лекин бизнинг Чўпонимиз аксинча, Ўз қўйлари учун Ўз жонини қурбон қилди. Айнан шу қурбонлик эвазига биз тирикмиз. Худованд учун асло хавфли жойнинг ўзи йўқ, чунки барча борлиқни Унинг Ўзи яратган. Азизлар, ўлим водийси шундай маскан-ки, у ер зим-зиё қоронғулик билан чўлғаб олинган. У жойга қуёшнинг ҳеч қандай нори тушмайди. Лекин Худованд бизни айнан шунга ўхшаш қоронғуликдан ҳам адаштирмай олиб чиқа олади. Шунинг учун Уни исмини улуғласак арзийди.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com албатта бизларга ўз фикр ва мулохазаларингиз битилган мактубларингизни ёзиб юборинг мактубларингизни кутиб қоламиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top