3:22

Уй гуруҳлари 121

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азизлар, сиз билан яна кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттириш ниятидамиз. Азиз биродарлар, кичик уй гуруҳларида Муқаддас Каломни биргаликда ўрганиш ҳар бир гуруҳ аъзоси учун жуда фойдалидир. Бундай ўрганиш услубининг бир неча фойдали томонлари бор. Келинг азиз биродарлар, шу услубларнинг айримларини кўриб чиқамиз.

Биринчиси: кишилар қандай қилиб Муқаддас Каломдан ўзлари озуқа олишни ўрганадилар? Гуруҳдаги ҳар бир киши ўрганилаётган парчанинг маъносини очишда фаол қатнашади. Баъзилари учун фикрларини бундай ифодалаш янги тажрибадир. Улар Муқаддас Каломнинг маъноси ёки нима деяётганини бошқалардан эшитишга ёки уларга айтишларига ўрганиб қолишган. Улар Муқаддас Калом ҳақида жуда кўп нарсаларни билишлари мумкин, аммо бу уларнинг ўқиб уққанларидан эмас, балки бошқаларнинг ўқиб ўрганганининг маҳсулидир.

Муқаддас Калом суҳбати уларни китобдан излашга чорлайди. Кўплар учун Муқаддас Калом шунақа тирик китобга айланадики, улар бундай тажрибани ҳеч качон бошларидан ўтказмаганлар. Иккинчиси: бундай ўрганиш Муқаддас Каломни мунтазам равишда мутолаа қилишга чорлайди. Гуруҳ бўлиб мутолаа қилиш шахсий мутолаанинг ўрнини эгалламаслиги керак. Лекин кўп кишилар Муқаддас Каломни мунтазам равишда ўқиш интизомига риоя қилмайдилар. Муқаддас Калом суҳбати эса уларга ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта кичик гуруҳларда шахсий мутолаа қилиш имконини беради.

Учинчиси: ҳар бир киши ўз фикрини айтишга имконияти бўлади. Гуруҳ кичик бўлганлиги сабабли 8тадан 10тагача киши бўлса жуда яхши бўлади. Шунда табиий равишда гуруҳнинг ўзи ҳар бир кишини суҳбатга чорлайди. Ўрганишда уларнинг ҳам фикрлари жуда муҳим эканлигини фаҳмлай бошлайдилар, ҳатто катта гуруҳларда умуман гапирмайдиган кишилар ҳам бундай гуруҳларда очила бошлайдилар. Кичик гуруҳларда яқинроқ, самимийроқ ва ўзини ноқулай сезиш ҳолати камроқ бўлади. Кўп ўтмай кўпчилик бемалол суҳбатлаша бошлайди. Тўртинчиси: бошқаларнинг тушуниш қобилиятларидан ҳам ўрганамиз.

Ҳар бир киши ўз фикрини бўлишар экан, парчанинг маъносини тўлиқроқ англай борамиз. Ва ҳаётимизда амалда қандай тадбиқ қилишимизни ҳам кенгроқ тушуна борамиз. Чунки ҳар бир киши каломни ўрганишда ўзига хос назар билан қарайди. Гуруҳда иштирок этувчилар ғамхўр жамоанинг бир қисмига айлана борадилар. Гуруҳ бўлиб мутолаа қилиш, бир-бирини яхшироқ таниб, очиқ, самимий ва ишончли муносабатларни келтириб чиқарувчи табиий муҳит яратади. Азизлар, шуларни ҳисобга олган ҳолда гуруҳларингизда калом ўрганишни бошлайсиз деган умиддамиз. Шунинг билан эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернетдаги манзилимиз: www.najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр соғ-саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top