Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, бугун сизлар билан қандай қилиб кичик уй гуруҳларини ташкил қилиш мавзуси бўйича гаплашмоқчи эдим. Марҳамат, тингланг. Гуруҳни ташкил қилиш. Қандай қилиб гуруҳларни ташкил қиламиз?
Ҳар қандай бошқа гуруҳларни ташкил қилгани каби, ҳамфикр ва улфат кишиларни топиб улардан бир гуруҳ ташкил этамиз. Тўпланган одамларнинг қизиқишлари одам ва замонга қараб фарқ қилади. Баъзи одамлар оддийгина ёки шунчаки Муқаддас Калом нима деяётганини билишни хоҳлашса, баъзи бошқалар аниқ китоб ёки мавзуларни мутолаа қилиб, чуқурроқ ўрганишни хоҳлашлари мумкин. Яна баъзилари эса, Муқаддас Калом суҳбатларига ёлғиз бўлганликлари сабабли одамлар билан бирга бўлиш учун келадилар.
Ўрганишга бўлган сабаб ёки ниятлар қанчалик фарқ қилишидан қатъий назар, Муқаддас Каломни ўрганишга қизиқадиганларни топиш мумкин. Биринчи қоида — одамлар: кимларни гуруҳингизга таклиф қилишингизни ўйлаб кўринг ва шу инсонлар учун ибодат қилинг. Балким, аллақачон кимларнидир назарда тутгандирсиз. Иккинчиси: қизиқишлар. Билингки, суҳбат учун фақатгина 2 киши етарли, шунинг учун сиз қизиққан икки киши билан ҳам ёки ўн киши билан ҳам бемалол бошлашингиз мумкин.
Яна эсингизда бўлсинки, қизиқмаслиги яққол маълум бўлган кишилар ҳам худди қизиққан киши каби келишни хоҳлаши мумкин. Балким, кимлар келишга рози бўлганлигидан ажабланишингиз мумкин. Учинчиси: таклиф. Таклиф қилаётганингизда сиз шундай ёки шунга ўхшаш гапларни гапиришингиз мумкин: “Бизлар бир нечтамиз йиғилиб, бир неча ҳафта давомида Муқаддас Каломни мутолаа қилмоқчимиз, агар хоҳласангиз бизларга қўшилишингиз мумкин.” Кишиларни шахсан таклиф қилиш жуда муҳим. Аммо шу билан бирга телефон орқали ёки эълонномада, ёки йиғилишларда эълон қилиш бизнинг шароитда унчалик тўғри эмас.
Балки бундай усуллар қаердадир самарали бўлиши мумкин. Лекин агар дарсдан икки кун олдин таклиф қилган бўлсангиз, дарсдан бир соат ёки бир неча соат олдин яна бир телефон қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар ётоқхона ёки маҳаллада яшасангиз, келиш истагини билдирганларни танлаб олиш, доимо деярли ўз қатновни кўпайтиради ва одамларни ижодий ва қабул қилувчи муносабат билан бирлаштиради. Азиз биродарлар, кичик уй гуруҳини ташкил этишда, балки сизда бундан-да самарали усуллар бўлиши мумкин. Балки сиз ушбу хизматда анча тажрибалироқ бўлишингиз ҳам мумкин. Шундай бўлса азиз биродарлар, бизга мактуб йўлланг ва ўз таклифларингиз билан ўртоқлашинг. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Албатта мактубларингизни кутиб қоламиз. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.