3:17

Уй гуруҳлари 124

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агар сизда бутунлай янги кичик уй гуруҳини ташкил қилиш мақсадингиз бўлса, ўйлайманки, қуйидаги маслаҳатларимиз оз бўлса-да сизга ёрдам беради. Агар имонсизлар билан гуруҳ ташкил қилишни режалаштирган бўлсангиз, биринчи марта учрашувга таклиф қилганингизда биттадан кўп имонлининг бўлиши мақсадингизни парчалаб юбориши мумкин.

Аммо, агар улар севувчи бўлсалар ва суҳбат орасида ҳар замон имонсизларга ваъз айтмасалар, мақсадингизга халақит бермайдилар. Ҳар бир инсон имонли ёки имонсиз бўлишидан қатъий назар, Муқаддас Каломдан ўқигани асосида бемалол суҳбат юритиш қобилиятига эга эканлигини гуруҳ аъзолари тушуниб етишлари керак. Таклифларни тасдиқлатиб олгач, биринчи йиғилиш жойини ва вақтини эълон қилишни хоҳласангиз, қолган қарорларни гуруҳ йиғилгунча қолдириш — мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда гуруҳнинг ҳар бир аъзоси гуруҳнинг асосий кишиси эканлигини ҳис қилади.

Биринчи йиғилишингизни албатта белгилаб олинг. Одатда қулай ва норасмий муҳитда йиғилиш самарали бўлади. Агар уйларда учрашаётган бўлсангиз, ҳар ҳафта бир-бирларингизнинг уйларингизда йиғилсаларингиз ҳам қулай, ҳам яхши самара бериши мумкин. Йиғилиш қанча давом этиш вақтини белгиланг. Йиғилиш вақти турли хил бўлиши мумкин: ярим соат, бир соат, аммо камдан-кам 90 минутдан ошиши мумкин. Суҳбатдан олдин ва кейин фикр алмаштириш ва ибодат учун вақт ажратинг.

Қайси мавзу ёки Муқаддас Калом китобларини, умуман, нимани ўрганишни белгиланг. Балким, гуруҳ Эски Аҳд ёки Янги Аҳд китобларини шахсиятларни ёки мавзуларини ўрганишга қизиқиши мумкин. Келаси йиғилишда нима қилишингизни келишиб олинг. Ким етакчилик қилади? Агар ўрганиш қўлланмасини ишлатишга қарор қилган бўлсангиз, уларни ким сотиб олади? Бирон киши ширинликлар келтирадими? Хуллас биринчи йиғилишингиздан бошлаб ҳамма нарсани чиройли ва тартиб билан қилишга ўрганинг.

Келгусида гуруҳингиздан етишиб чиққан шогирдларингиз ҳам шунга амал қилишга кўникиб боришади. Чунки Каломда ёзилганидек, Худованд тартибни яхши кўради. Азиз биродарлар, янги келган инсонларни ўзларининг ёшига мос биродарлар билан таништириб қўйиш, уларни айрим иккиланишлардан холос этади. Хуллас бир инсоннинг нажот топиши учун кўп тер тўкишга тўғри келади. Худованд эса сизни қилаётган хизматингизни янада марҳаматлайди. Азиз биродарлар, шунинг билан эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва кўплаб бошқа маслаҳатларимизни ҳам кўриб чиқинг. Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top