Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз.Мархамат тинглаб дам олинг. Самарали Муқаддас Калом суҳбатини олиб бориш пухталик билан тайёрланишни талаб қилади. Аммо шунга қарамай, кўпчилик бу ишни эртасига қолдиришади. Шунинг учун охирги дақиқада шоша-пиша бир мавзу тайёрлашади. Уларнинг хизмати пуч ва самарасиз эканлигидан ҳайратланмаса ҳам бўлади.Худога бундай хизмат маъқул бўлармикан?
Тайёрланиш учун қанчалик вақт ажратиш лозимлигини ибодат билан мулоҳаза қилиб чиқинг. Ажратилган вақт ибодатга ва Муқаддас Каломини мутолаасига бағишланиши керак. Юҳанно Хушхабар китобининг 15 бобида Исо бизларни огоҳлантиради: “Менсиз ҳеч нарса қила олмайсизлар.” Албатта, кимдир бирон иш қила олиши мумкин. Сиз яхшигина тайёрланишингиз ва ҳатто билинарли даражада таъсирли дарс беришингиз мумкин. Аммо, Эгамизсиз бунинг ҳеч қандай руҳий баҳоси бўлмайди. Павлус бу фактни тан олиб ёзади:
“Бизнинг жангдаги қурол-аслаҳамиз башарий эмас, ва балки қалъаларни яксон қилиш қудратига эга бўлган руҳий аслаҳалардир.” — деб айтади 2 Коринфликларга мактубининг 10 боби 4 ва 5 оятларида. Фақат Худогина ҳаётимиздаги руҳий қалъаларни биз Масиҳга муҳтож қилган жойларимиздаги тўсиқларни яксон қилиш қудратига эга. Фақат Угина ҳаракатларимизни оддий бир фаолиятдан ҳаётларни ўзгартирувчи хизматга айлантириши мумкин. Ибодатда ўтказилган вақт бекорга кетмайди.Солих кишининг ибодатини доимо Худованд тинглайди ва жавоб беради.
Азиз радио тингловчи биродарлар, ҳар биримизнинг хизматимизни асоси ҳам шундадир. Худодан парчани тушуна олишингиз ва ҳаётингизда қўллай олишингизга ёрдам беришини сўранг. Чарлз Спержен, 19 асрнинг энг машҳур воизхони Муқаддас Каломни ўқиб фикр юритгани ҳақида шундай ёзади: “Мунтазам равишда, профессионал услубда эмас, балки ўз жоним роҳатланиб завқ олиши учун рўза тутиб ёзаман. Ўзим ҳаётимда бу таълимотларнинг қанчалик азиз эканлигини билишим керак.” Бошқаларга Муқаддас Каломни ўрганишларига ёрдам бера олишингиз учун, Худодан парчани тушунишингизга ёрдам беришини сўранг.
Худо Руҳининг ишига осонликча ҳалақит бера оладиган худбинликдан озод бўлишингиз учун, Худодан сизни Муқаддас Руҳ билан янгидан тўлдиришини сўранг. Азиз биродарлар, бундан ташқари гуруҳингиздаги аъзолар ҳақида ҳам ибодатда бўлинг. Уларнинг ҳар биттаси ҳақида алоҳида ўйланг: кучли томонлари, камчиликлари, қизиқишлари ва Муқаддас Каломни билишлари ҳақида ўйланг. Парчанинг бойлиги ва чорловчилигидан бирон нарса кашф қилиб ўрганишлари учун ибодат қилинг. Шундагина ҳар биримизни кўриб билиб турувчи Худо хизматимизга янада барака беради. Шу ерда азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаб сизлар билан хайрлашсак. Бизнинг интернетдаги сайтимизни манзили эса: www.najot.com Яна эфир орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.