3:34

Руҳий ғалаба 273

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдорман. Ўйлаймизки, бериб борилаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз радио тингловчилар учун манзур бўляпти. Ишонч-эътиқод системаси. Бу нима ўзи аслида? Бугун айнан шу мавзу бўйича сиз азизлар билан сухбатлашмоқчимиз.Азиз биродарлар, биз ҳаётимиз давомида кимгадир ёки нимагадир ишониб, эътиқод қилиб яшаймиз. Ҳар биримиз ўз дунё қарашимизга ва фалсафамизга эгамиз.

Худди мана шу нарсалар ҳаётимизнинг асоси ҳисобланади. Ёвузлик эса одамлар ҳаётининг ана шу асосларига ёлғонни сингдириш орқали дунёда ақл бовар қилмас даражадаги бетартибликни келтириб чиқариши мумкин экан. Келинг азизлар, мисол тариқасида фашистик ғояларнинг келиб чиқишига имкон яратган ишонч-эътиқод системасини кўриб чиқамиз. Бу ғоя ва тушунчалар охир-оқибатда ўн миллионлаб одамлар ҳаётига зомин бўлган инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушни келтириб чиқарди. Бу ақидапарастлик миллионлаб яҳудийлар ва бошқа халқларнинг қийноқ лагерларида қирғин бўлишига сабаб бўлди.

Бу система бутун бошли миллатларни қириб ташлади ва уларнинг иқтисодига катта зиён етказди. Ўша ҳалокатли ва маъшум кунларнинг оқибатлари эса ҳали-ҳанузгача ўз таъсирини ўтказиб турибди. Биз юқоридаги сўзлар билан ҳамма гап шайтонда, одамлар бу ишларда айбдор эмаслар, демоқчимасмиз. Бироқ ёлғонга ишониш ёки ишонмаслик инсоннинг ихтиёрида бўлгани учун, у бу икки йўлдан бирини танлайди. Ёвуз кучлар эса бузуқ мақсадларини амалга ошириш учун ўзларидаги илоҳий кучдан фойдаланиб, инсонни бу ёлғонга ишонтира оладилар.

Шунинг учун ҳам биз ўз ғояларимиз ва эътиқодимиз борасида жуда ҳам эҳтиёткор бўлишимиз керак. Бу каби ёлғон ва нотўғри тушунчалар баъзан руҳий устозлар, ҳукумат раҳбарлари ёки матбуот орқали ҳам кириб келиши мумкин. Бундай ғоялар, ўз навбатида, нафақат одамлар, балки бутун бошли халқлар ҳаётига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Ҳар қандай ёлғондан ҳимоя қилувчи энг яхши қалқон бу Муқаддас Каломдир. Келинг азизлар, шу ўринда Эфесликларга мактубининг 6 боби 14 ва 17 оятларини бирга ўқиб кўрамиз: “Белингизни ҳақиқат камари билан боғланг, кўксингизга солиҳлик совутини тақинглар.

Тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингизга илдамлик пойабзалини кийинглар. Бунинг устига имон қалқонини қўлга олинглар, у билан ёвуз шайтоннинг қиздирилган ҳамма ўқларини ўчира оласизлар. Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар”. Азиз биродарлар, Худованднинг каломи ҳар биримиз учун тўғри йўл кўрсатувчи омилдир. Уни шунчаки ўқиб бир четга суриб қўйиш керак эмас. Каломни ҳаётимизга тўғри қўллашни ўрганишимиз зарур. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз охирлаб қолди. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Албатта бизга мактуб йўллайсиз деган умиддамиз. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top