Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз, азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Сизлар билан радио қаршисида соғ-омон кўришганимиздан беҳад хурсандман. Азиз биродарлар, инсонлар фаришталарга сажда қилмасликлари керак. Фаришталар қудратли ва доно жонзотлар, аммо улар Худога бўйсунадиган, яратилган руҳлардир. Қодир Худо Ўз мақсади йўлида ҳамма руҳларни яратганлиги туфайли ҳам, руҳий дунёнинг ягона Ҳукмдори саналади. Ушбу бўлимда руҳий жангни ўрганишимизда асос бўладиган Муқаддас Ёзувлардан баъзи бир калит оятларни келтирамиз.
Бу оятлар бутун ҳаётимиз давомида фойдалидир ва тўғри ҳаёт кечиришимиз учун бизга ёрдам беради. Энг аввал, Таврот, Пайғамбарлар Китоби ва Забурдан олинган қуйидаги парчаларга эътибор беришимиз керак бўлади: Аюб китоби 1 боб 6 оятида 12 оятигача бўлган жой; 2 боб 1 оятидан 7 оятигача ва Забур китобининг 101 боби 20 ояти ҳамда 103 боби 4 ояти ҳамда 148 боби 2 ва 5 оятлари. Бундан ташқари Ишаё пайғамбар китобининг 14 боби 12 ва 15 оятлари ҳамда Ҳизқиё китобининг 28 боби 12 оятидан 19 оятигача. Азиз биродарлар, ушбу айтиб ўтган оятларга асос бўла оладиган қуйидаги Янги Аҳд оятларини кўриб чиқишишингиз мумкин.
Матто Хушхабар китоби 13 боб 39 оят, Луқо Хушхабар китоби 1 боби 19 ояти ҳамда 24 боби 4 ояти. Яна Ҳаворийлар китоби 12 боб 7 оятидан 10 оятигача. 1 Коринфликлар мактубининг 5 боби 5 ояти. 1 Тимўтий китоби 1 боби 20 ояти.
Биз руҳий жанг ҳақидаги жиддий тушунчаларни ўрганишни асло ташлаб қўймаслигимиз керак. Биз имонлилар бу ерда дунёвий ҳаётда қандай “юришимиз” кераклиги ҳақида юқоридан кўрсатмалар оламиз. Ушбу кўрсатмалар эса йўлимизни ёритиб туриш учун берилган кўрсатмалардир.
Муқаддас Ёзувларнинг юқоридаги парчаларини кўриб чиққанимиз ҳамон, ўз руҳий ҳаётимиз асослари ҳақида баъзи бир тушунчаларга эга бўламиз. Бу руҳий жангда “жангчи” сифатида ўзимизни қандай тутишимиз кераклиги ҳақида бизга кўрсатмалар беради. Шу билан бирга, азиз радио тингловчи биродарлар, энг аввал, баъзи бир огоҳлантиришларни ҳам кўриб чиқишимиз керак. Муқаддас Ёзувлар бизга зулматда юрмасликни ҳақида Юҳанно китобининг 8 боби 12 оятида айтиб ўтади. Бундан ташқари яна табиатимиз амрига бўйсунмасликни Римликларга мактубининг 8 боби 4 оятида ёзиб қўйган.
Ёлғон гапирмасликни эса 2 Коринфликларга мактубининг 4 боби 2 оятидан ўқиймиз. Энг асосийси эса гуноҳ қилмасликни Колосаликларга мактубининг 3 боби 5 оятидан 7 оятигача бўлган жойдан ўқиш мумкин. Бу дунёда қандай юришимиз кераклиги ҳақида Худо Каломи ҳар биримизга ажойиб кўрсатмалар беради. Энг муҳими, ушбу кўрсатмаларга амал қилган ҳолда яшашимиз керак. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Азиз биродарлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.