Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат, тингланг — эфирда “Дилкаш” радиоси. Келинг азиз биродарлар, ёш йигит Юсуф ва унинг акалари ҳақидаги мавзумизга қайтайлик. Азиз радио тингловчи биродарлар, ушбу мавзу жуда қизиқ ва ҳар биримизнинг ҳаётимизга қўллашимиз мумкин бўлган жуда кўп жиҳатлари жуда кўп. Ёқубнинг ўғиллари оталарининг арзанда ўғлини узоқдан енгил қадам ташлашидан ва чиройли кийимидан таниб қолдилар.
Улар укаларининг пайдо бўлганидан умуман норози эдилар. Юсуф яна улардаги қандайдир нотўғри нарсани сезиб қолади ва бунинг учун уларни айблайди. Бу нарса қачон тугайди?! Қачон Юсуф уларнинг устидан кулишни бас қилади?! Наҳотки, оталарининг юрагини эгаллаб олган бу манман ҳаёлпараст ҳар доим улар учун тирик маломат тоши бўлади? Қачонгача жирканч укаларини уларга намуна қилиб кўрсатишади? Йўқ, бунга чек қўйиш керак! Укалари яшагандай улар яшай олмасдилар ва буни хоҳламасдилар ҳам. Акаларининг юрагини ҳасад ва ўз укаларига нисбатан ғазаб чулғаб олган эди.
Юсуф, акаларининг олдига ҳали яқинлашмасданоқ, унинг тақдири ҳал қилиб бўлинган эди. Акалари уни ўлдириб, кейин эса худди уни йиртқич ҳайвон ғажиб ташлагандай бўлиб кўриниши учун уни бирон-бир чуқурликка ташлаб юборишга ўзаро келишиб олдилар. Тушлари қандай амалга ошаётганини бир билиб қўйсин, деб ўзаро хурсанд бўлди акалари. Ёлғиз Рубен Юсуфни қутқариш ниятида унга қарши суиқасдда қатнашмади. Бир пайтлар Рубен отасининг олдида оғир гуноҳ қилган эди. Ва бу гуноҳ уни ўғиллик ҳақ-ҳуқуқидан ва отанинг севгисидан абадий маҳрум қилган эди.
Рубен отаси билан қандай ярашишни билмас эди, бироқ уни ор-номус қийнарди. У руҳан қийналарди, шунинг учун ҳам отасининг бошига яна бир бахтсизлик келишига йўл қўйишни хоҳламади. Шундай бўлса ҳам Рубен укаларига: “Отамизга бундай бахтсизлик келтириш мумкин эмас,” деб очиқ айта олмади. Рубен укалари уни жеркиб: “Бу гапларни, отамизни шунчалик шарманда қилган, сен айтаяпсанми?” деб қарши чиқишларини сезган эди. Шунинг учун Рубен айёрлик билан ҳаракат қилишга аҳд қилди.
У бечора, беайб Юсуфни очлигидан ўлиб кетиши учун қудуққа тириклайин ташлаб кетишга укаларини кўндира олди. Улар эса унинг таклифини қабул қилдилар. Чунки улар бу ердан ўз подаларини ҳайдаб кетишгандан сўнг бу ерга анча вақтгача ҳеч ким келмаслигини билардилар. Юсуф отасининг уйидаги тўқ ҳаётдан сўнг бир оч қолиб кўрсин! Жон бераётганда эса кўрган тушларини қанчалик ҳақиқат эканлигини билиб олади. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини яна бир бор сиз азизларга эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.