3:31

Исони тан олувчилар ва рад этувчилар

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Азизлар, хазрати Исонинг ердаги хаетига назар солар эканман, Унинг шунчалик илоҳий кучга эга бўла туриб, катта қийинчиликларга дуч келганини кўраман. Исони тан олувчилар ҳам, рад этувчилар ҳам бўлган. Уларнинг орасида хатто Унга хиёнат қилган шогирди ҳам бор эди. Лекин шунга қарамасдан, У барчани ким бўлишидан қатъий назар, дўстими ё душманими, уларни севар эди ва хатто ўлимга ҳам мубтало бўлди. Уни тан олувчилар ва рад этувчилар ҳақида Юҳаннонинг хушхабарида қуйидаги оятлар битилган. “Руҳ ҳаёт бахш этади, жисм ҳеч қандай фойда келтирмайди. Менинг сизларга айтиб келаётган сўзларим руҳдир, ҳаётдир. Шунга қарамай, ичингизда имонсиз қолганлар бор, – деди. Кимлар имонсиз, ким хиёнат қилади – Исо ҳаммасини аввалдан билар эди.

– Отам йўл қўймаса, ҳеч ким Менинг олдимга келолмайди, дейишимга боис ана шу бўлган эди, – деди У яна. Ўша вақтдан бошлаб Унинг кўп шогирдлари Исодан юз ўгириб, У билан бошқа юрмайдиган бўлдилар. Шунда Исо ўн икки шогирдидан:

– Наҳотки сизлар ҳам кетмоқчи бўлсангизлар? – деб сўради. – Раббим, – деди Симун Бутрус, – бизлар кимга борайлик? Сенда абадий ҳаётнинг сўзлари бор. Бизлар ишондик ва билдик, Сен Худонинг Азизи – Масиҳсан. Исо уларга айтди:

– Сизларни ўн иккита қилиб танлаган Ўзим эмасми? Лекин сизларнинг бирингиз иблисдир. Исо Симун ўғли Яҳудо Ишқариётни назарда тутган эди. У ўн икки шогирддан бири бўлиб, Исога хиёнат қилмоқчи бўлган эди. (Юҳанно 6)

Азизлар, бугунги ибодатимни айнан мана шу мавзуга, яъни, Исога ҳақиқий дўст бўлиш мавзусига қаратишни мақсад қилдим. Истасангиз, ибодатимга шерик бўлинг, чунки бирга айтилган ибодат катта куч қудратга эгадир. Осмондаги Отажон, берган нажотинг ва севгинг учун рахмат. Сен бизни шу қадар севдинки, хатто Ўзинга энг азиз ва муқаддас бўлган Зотни қурбон қилдинг. Худойим, бизга дўстинг бўлишни ўргат. Исонинг ердаги хаёти мобайнида Унинг дўстлари ва душманлари кўп бўлган. Лекин афсус, хозир ҳам, худди ўша даврдагидек дўстларидан кўра душманлари кўпроқдир. Лекин биз энди бу дунёга эмас, аксинча, Сенинг муқаддас оиланга тегишлимиз. Сен бизларни қиммат баҳога сотиб олдинг. Биз энди бу ёвуз хокимга эмас, аксинча, Сенинг нажотингу мухаббатинга тегишлимиз. Худойим, қаерда бўлмайлик, кимлар билан алоқалар тузмайлик, қандай қийинчилик ва муаммоларга дуч келмайлик, дойим Исонинг содиқ дўсти бўлишни бизга ўргат.

Агар Сенга бўлмаса, унда бизлар кимга борайлик? Сенда абадий ҳаётнинг сўзлари бор. Бизлар ишондик ва билдик, Сен Худонинг Азизи – Масиҳсан. Шундай экан, имонда махкам туришни ўргат. Биродаримиз учун хеч нарсани аямайлик, хатто хаётимизни хам беришга тайёр бўлайлик. Буни Сен шаҳсан Ўзинг кўрсатиб бердинг. Сенинг муқаддас номинг сўнги нафасимизгача муқаддас бўлсин. Омин.

Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top