3:38

Қайғунгиз шодликка айланади

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Азизлар, менга шуни айтингчи, ҳаётингизда қайғунгиз шодликка айланган вазият бўлганми? Бугун Каломни ўқиб, ажойиб оятларга кўзим тушиб қолди. Фараз қилинг, Исо Ўз шогирдлари билан анча вақт бирга бўлиб, бирга еди, ичди, ухлади, хуллас улар билан жуда яқин ва қадрдон бўлиб қолган эди. Ундан кўраси келинг, мана шу вазиятни Каломдан ўқиб берай. Юҳанно хушхабарининг ўн олтинчи бобида қуйидаги оятлар бор. Исо шогирдлари Ўзидан гап сўрамоқчи бўлганликларини пайқади ва сўз олди: – Кўп ўтмай Мени кўролмай қоласизлар, яна кўп ўтмай кўрасизлар, деб Мен сизларга айтдим-ку, наҳотки бу гапимни муҳокама қиляпсизлар? Сизларга ростини айтайин: сизлар йиғлаб дод-фарёд қиласизлар, дунё эса қувонади. Сизлар қайғурасиз, лекин қайғунгиз шодликка айланади.

Ойи тўлган аёл дард билан туғади. Аммо бола туғилгандан кейин, дунёга одамзод келди деб қувонади ва чеккан дардини унутиб юборади. Шунга ўхшаш сизлар ҳам энди ғам-қайғу чекяпсизлар. Лекин Мен сизларни яна кўраман ва юрагингиз қувончга тўлади. Қувончингизни эса сизлардан ҳеч ким тортиб олмайди. Ўша куни Мендан ҳеч нарса сўрамайсизлар. Сизларга ростини айтайин: агар Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, Ўзи сизларга беради. Ҳозиргача Менинг номимдан Отадан бирон нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, эришасизлар ва қувончингиз камол топади. (Юҳанно 16). Азизлар, бугунги ибодатни айнан мана шу мавзуга қаратмоқчиман. Агар ибодатимга шерик бўлсангиз, унда бошим осмонга етган бўларди. Осмондаги Отажон, нажотинг учун рахмат. Сен буюк қайғу орқали буюк шодликни олиб келдинг. Сенинг бизга бўлган мухаббатинг шу қадар кучли эдики, хатто бенуқсон бўлган Зотингни бизлар учун бўғизладинг.

Йиғуларимиз ва фарёдларимиз аксинча, катта хурсандчиликка айланди. Ахир биз хочдаги мана шу улкан қайғу орқали нажот топдик. Айнан мана шу буюк қайғу оламни гуноҳ фалокатидан қутқариб олди. Отажон, мана шу шодликни маҳкам ушлашни ўргат. Мана шу буюк шодлик қалбларимизга доим хурсандчилик олиб келсин. Отажон, Раббимиз хочга борди, хамма қайғуга шўнғиди, лекин уч кундан кейин, У тирилиб, қайғуда бўлган шогирдларига яна умид бериб, имонда махкамлади. Худойим, шодлигимиз оламга тарқалсин. Берган нажот шодлигинг қалбларимизни тўлдирсин. Ахир бу ажойибдир. Биз илгари гунох жарига тушиб, у ердан сира чиқолмас эдик. Лекин, хазрати Исо, бизга хочини чўзиб, у ердан чиқазиб олди. Сен ажойиб Худосан. Сендаги севгини бошқа хеч қаердан тополмаймиз.

Худойим, буларнинг барчасини айнан хазрати Исо номидан сўраяпмиз. Биздаги шодлик хеч қачон сўнмасин. Хаётимиз айнан мана шу шодликка тўлиб бошқаларга ҳам ўтсин. Худойим, Сенинг муқаддас номинг сўнги нафасимизгача муқаддас бўлсин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top