3:15

Кичик бизнесдаги қонун-қоидалар ва ҳуқуқлар 8 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Хўжалик шартнома лойиҳаси тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилоти вакилидан олинган вақтдан бошлаб 7 кун мобайнида уни кўриб чиқиши ва эътирозлар бўлмаган тақдирда лойиҳани имзолаши ва тайёрловчига қайтариши шарт. Хўжаликда шартнома лойиҳаси шартлари бўйича эътирозлар пайдо бўлган тақдирда хўжалик юқорида кўрсатилган муддатларда келишмовчиликлар тўғрисида протокол тузади ва уни тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилотига жўнатади, бу тўғрида туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимини хабардор қилади.

Хўжаликнинг шартнома хулосасига илгари шартнома лойиҳасида назарда тутилганлардан бошқача шартларда розилиги мавжуд бўлган жавоби акцепт ҳисобланмайди. Бундай жавобга акцептлашни рад этиш ва айни бир вақтда янги таклиф, яъни оферта сифатида қаралади. Тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилоти келишмовчиликлар тўғрисидаги протокол олинган вақтдан бошлаб 7 кун мобайнида уни, зарурат бўлганда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими вакили билан биргаликда кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш натижалари бўйича таклифларни шартнома лойиҳасига киритиши ёхуд ҳал этилмаган келишмовчиликларни худди шу муддатларда кўриб чиқиш учун тегишли хўжалик судига бериши шарт.

Келишмовчиликлар тўғрисидаги протокол қабул қилинмаганда ёки уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинмаганда хўжалик низони судда кўриб чиқишга беришга ҳақлидир. Шартнома томонлардан ҳар бири ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими учун бир нусхадан тузилади. Шартноманинг барча нусхалари бир хил юридик кучга эга бўлади.

Тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликлар билан шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши учун жавоб беради. Тузилган шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 3 кун мобайнида тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.

Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган шартномаларни кўриб чиқиш туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан 3 иш куни мобайнида амалга оширилади. Шартномаларни рўйхатдан ўтказишда қўшимча ҳужжатлар ёки тўлов талаб қилинишига йўл қўйилмайди. Шартнома: унинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги; хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан нарх бўйича тартибга солиниши керак бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) нархларининг ошириб юборилиши юзасидан текширилади.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top