Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Азизлар, бугун биз тайёрлов ташкилотининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида сўз юритамиз. Тайёрлов ташкилотининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
-тасдиқланган жадвалга мувофиқ шартномада белгиланган муддатларда маҳсулотларнинг муайян турларини белгиланган миқдорларда ва ассортиментда, тегишли сифат билан ўз вақтида топширишни талаб қилиш;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аванс суммасида назарда тутилган ҳажмларда топширилмаган тақдирда тузилган шартномага мувофиқ илгари берилган аванс маблағлари қопланишини хўжаликлардан талаб қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш бундан мустасно. Тайёрлов ташкилоти қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
Тайёрлов ташкилотининг мажбуриятлари:
-қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжаликлар билан томонлар келишган ҳажмларда ўз вақтида шартномалар тузиш;
-хўжаликларга шартномада белгиланган даврларда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш муддатларига мувофиқ маҳсулотлар қийматининг камида 50 фоизи миқдорида, лекин чорвачилик маҳсулотлари бўйича — шартномаларда кўрсатилган ҳажмлар қийматининг 25 фоизи миқдорида аванс маблағлари тўлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш бундан мустасно;
-харид қилинадиган маҳсулотнинг вазни ва сифатини тўғри аниқлаш;
-хўжаликлар томонидан етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шартномада назарда тутилган миқдорларда ва муддатларда харид қилиш, уларнинг узлуксиз қабул қилиб олинишини таъминлаш;
-хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларни шартномада назарда тутилган ҳолларда давлат стандартлари ва техник шартлар талабларига мувофиқ сақлаш ҳамда уларнинг ҳолати тўғрисида хўжаликларга мунтазам равишда хабар қилиб туриш;
-хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган маҳсулотлар сифатининг ёмонлашиши оқибатида хўжаликларга етказилган зарарни қоплаш;
-агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келишилган жадвалга мувофиқ қабул қилиб олишни ва ташишни таъминлаш;
-харид қилинаётган маҳсулот сифатини амалдаги стандартлар талабларига мувофиқ аниқлаш, шартномада белгиланган нархларга мувофиқ ва муддатларда маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилиш;
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.