3:15

Кичик бизнесдаги қонун-қоидалар ва ҳуқуқлар 13 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Шартномалар шартнома шартлари ва талабларига ҳамда қонун ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда зарур даражада бажарилиши керак.

Агар томонлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган деб ҳисобланади.

Шартномани бажаришдан бир томонлама воз кечишга ёки шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Шартномада маҳсулотни етказиб беришнинг даврлари белгиланиши билан биргаликда товарларни етказиб бериш жадваллари ҳам, яънги ўн кунлик, суткалик ва бошқалар назарда тутилиши мумкин.

Агар шартномада бундай жадвал назарда тутилмаган тақдирда, хўжалик тайёрлов ташкилотини маҳсулотни шартномада назарда тутилган ассортиментда реализация қилиш учун шартномада белгиланган муддатларда мўлжалланаётган ҳажмлар ва топшириш муддатлари тўғрисида хабардор қилиши керак.

Агар шартномада бундай муддат кўрсатилмаса, маҳсулот топширилгунга қадар 30 кунлик муддатда, фақат мавсумий маҳсулотлар бўйича — 15 кундан кечикмай топшириши ва маҳсулотни календарь бўйича топшириш жадвалини тайёрлов ташкилоти билан келишиши керак. Хўжалик томонидан маҳсулот тайёрлов ташкилотига жўнатилганда маҳсулотга белгиланган шаклдаги ҳужжатлар илова қилиниши, маҳсулот тайёрлов ташкилоти томонидан бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олинган тақдирда — қабул қилиш — топшириш ҳужжатлари илова қилиниши керак.

Хўжалик томонидан тайёрлов ташкилотига шартномага мувофиқ етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат стандартлари талабларига, техник шартларга, ветеринария ва санитария назорати қоидаларига мувофиқ бўлиши керак. Тайёрлов ташкилоти хўжаликлардан шартномада назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча етиштирилган маҳсулотни фақат қўшимча битим асосида қабул қилиши мумкин. Хўжалик билан тузиладиган қўшимча битим ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши керак.

Тайёрлов ташкилоти билан келишган ҳолда хўжалик маҳсулотни кейинги топшириш даври ҳисобига ўтказган ҳолда муддатидан олдин топшириши мумкин.

Шартномада назарда тутилган ҳолларда хўжаликнинг ўзида қайта ишланган маҳсулот тайёрлов ташкилоти томонидан харид ҳажмларининг амалдаги эквивалентлари, яъни коэффициентлари бўйича бажариш ҳисобига қабул қилинади.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top