3:22

Ғолиблик сири хочдаги ўлимда яширинган

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Худонинг йўли шундай: Қурбонликка келтирилган Қўзи — Илоҳиётчи Юҳаннонинг Ваҳий китобида кўрганимиздек тахтга ўтқизилган. Худди шундай, ҳаётимизда хоч белгиси бизнинг рухдаги ҳақиқий ғалабамиз бўлади. Ишаёнинг башоратидаги қўшиқ бевосита азоб чекаётган қул, яъни Исони назарда тутса ҳам, бу бўлимдан яққол кўринадики, Худо иродасига бўйсуниш принциплари — ўз хочини ҳар қандай тарзда бўлса ҳам қабул қилиш — Исонинг шогирдларига ҳам қўлланилади.

Ҳаворий Павлус хоч ҳақида тез–тез гапиради, айниқса, Галатияликларга мактубида. Бошида у ажойиб бир нарса айтади: “Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти. Энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун фидо қилган Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшаяпман” (Гал 2:20). Мактуб давомининг охирида у хулоса қилади: “Мен эса, асло биргина Раббимиз Исо Масиҳнинг хочидан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман. Унинг хочи туфайли бу дунё мен учун ўлган, мен эса бу дунё учун ўлганман” (Гал. 6:14).

Бу ерда хочга михланишнинг учта тури ҳақида айтиляпти. Авваламбор нажотимизнинг асоси бўлган Исонинг хочга михлангани. Айнан Унинг хочдаги қурбонлиги бизга нажотни тайинлади. Кейингиси дунёнинг хочга михлангани.

Бизга марҳаматни тўлиқлигича олишга ҳалақит бераётган дунёвий лаззатлар, бойлик, обрў ва қолаверса, ҳамма қолган нарсалардан воз кечишимиз керак. Сўнгра, биз имонлилар бу дунё бизни ром этмаслиги учун кундан кунга ўзимизни қурбон қилишимиз керак. Коринфликларга йўлланган 2чи мактубда (1:9) Павлус унинг ёрдамида ўлимни енгувчи ўзи учун ўлим ҳукми ҳақида гапиради. Биз эга бўлган ҳамма нарсамизни — келажагимизни, севганларимизни ва ҳатто ўз ҳаётимизни Худога берсаккина руҳий озодликка эришамиз. Луқодан хушхабарга қарасак (9:23–25) асосий эътиборни қурбонликка эмас, ҳақиқатга қаратишимиз лозимлигини ўқиймиз. Фақатгина масиҳийлар бу амрни бажара оладилар. Нима учун? Чунки Худо бизга хочга михланиш орқали тирилишни таклиф этади.

Хушхабарнинг бошланғич мақсади — имонлилар онгига Исонинг ўз умматига хизмати, Унинг азоби, хочдаги ўлими ва тирилиш ораларидаги чуқур боғлиқликни етказишдир. Эътироф этиш ва исботлаш керакки, хизматнинг ҳам, тирилишнинг ҳам замирида айнан азоб чекиш ётади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top