3:37

Бугунги хоч йўли

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Дунёда қувғинга учраётган жамоатларнинг аъзолари Исо хочининг маъносини аллақачон тушунишган. Хитойлик чўпон Аллен Юань имон учун 22 йил қамоқда ўтирган ва чеккан азоблари ҳақида кўп сўзлайди. Аммо ҳар сафар у ўз ҳикоясини шундай сўзлар билан якунлайди: “Лекин булар хоч билан солиштирганда ҳеч нима эмас”.

Энг таниқли ва кўпчилик яхши кўрган хитойлик чўпон Уочман Ни 1970чи йилнинг бошида қийноқ азоблари билан ўлдирилган. Унинг ҳамкасбларидан бири яқинда шундай деган: “Биз масиҳийлар ўзимизни Масиҳга эргашувчилар деб атаймиз ва қайси йўлдан кетаётганимизни биз билишимиз керак. Масиҳ хоч йўлидан юрди. Биз ҳам шу йўлдан ўтишга тайёр туришимиз лозим”. Бир ёрдам ташкилотида ишловчи бир хизматчи жанубий Суданда яшайдиган имонлиларнинг катта муҳтожлигини кўриб жудаям хайрон қолган. У қишлоқ болаларининг кийими йўқлигини, аммо бўйниларида суякдан ясалган хоч борлигини эслайди. У жудаям озиб кетган бир қизчани олдига чақириб, бўйнида осилган хочга ишора қилди, қиз жилмайиб, бўйнидаги хочни хизматчига ечиб берди.

Бу воқеани таҳлил қилаётиб, у одам шундай дейди: “Бу ходиса Судандаги азоб чекаётган жамоатнинг ҳолатини билдиради. Суданликларнинг ҳеч вақоси йўқ бўлса ҳам, уларда Исо Масиҳнинг хочи бор, бу йўл ҳатто ўлимга олиб борса ҳам улар ундан боришга тайёрлар”. Ҳинд миссионери Садху Сундар Сингх ўз кундалигида: — “Масиҳ учун ўлиш осон, лекин У учун яшаш қийин. Ўлим азоблари бир, икки соат давом этиши мумкин, лекин Масиҳ учун яшашга ҳар куни ўлиш керак”, — деб ёзади. 32 ёшли бир чўпон юқори Мисрда ишлайди. У ерда масиҳийлар қаттиқ қувғинга учрайди. Чўпон ёрдам бериш Марказини, тиббий клиникани, саводсизликка қарши кураш дастурини бошқаради, шунингдек, ҳибсдагиларнинг оилаларига ёрдам беради. Эктремистлар уни икки марта дўппослашган ва ҳар куни ҳаётига таҳдид қилишади. Эктремистлар уни ўлдиришни исташларини билади, аммо, шунга қарамасдан У ўз хочини олиб юришда давом этади.

Бошқа бир Мисрлик чўпон унинг олдига кўз ёш билан маслаҳат учун келган, аёл киши бўлган жамоат аъзосининг воқеасини айтиб берди. У аёл ишлайдиган жойда ёш мутахассислар етишиб чиқар эди, кейинчалик бу ёш мутахассисларни бошқарув лавозимига кўтаришди. Фақат уни масиҳий бўлгани учун лавозимини кўтаришмади. Чўпон: “Бу ерда, Мисрда, биз бу хочни олиб юришга мажбурмиз”, –деб, сўзини якунлади.Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top