Ассалому алайкум азиз ва мухтарам ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Имонлилар учун биродар бўлишнинг қандай имкони бор? О, шубҳасиз – бу «Отага» эга бўлиш имкони! Ўша, биз гуноҳларимиздан юз ўгириб, Масиҳни ўзимизнинг Қутқарувчимиз деб, ишонч билдирган кунимизданоқ, биз Худонинг фарзандлари ва биродарлик иттифоқининг аъзолари бўлдик!
Бир отанинг ҳамма фарзандлари биродарлардир. Биз: «Осмондаги Отамиз!» – деганимизда, Унинг ҳамма фарзандлари – бизнинг биродарларимиз эканига имон келтирамиз. «Худо азалдан билган кишиларни Ўз Ўғлининг суратига айлантириш учун белгилади, токи Ўғил кўп биродарлар орасида Тўнғич бўлсин» (Римликларга 8:29). Бу ҳақида ўйлаб кўринг! Барча ҳақиқий имонлилар – бизнинг биродарларимиз ва опа-сингилларимиз. Худонинг режаси ибтидодан бошлаб шундай – У «кўп биродарларнинг» Отаси бўлиши ва улар орасида Масиҳ «Тўнғич ака» бўлиши эди.
Худо инсонларни икки гуруҳга бўлади. Фақат иккитага! Унинг оиласининг аъзолари бўлганларга ва унинг оиласининг аъзолари бўлмаганларга. Худо дунёга инсон каби қарамайди. Худо: «Бу ҳинду, бу африкалик, бу оқ танли киши, бу қора танли киши, бу бой одам, бу қашшоқ одам, бу тарбияли инсон», – деб ажратмайди. Ҳеч қачон! Бундай тарзда фақат инсон дунёни шу тарзда таърифлайди. Аммо, Худо инсоний ўлчовлар билан қарамайди. У фақат икки гуруҳни кўради – Унинг фарзандлари бўлганларни ва Унинг фарзандлари бўлмаганларни. У инсонга қарайди ва шундай дейди: «Бу – Менинг болам! Бу эса – Менинг болам эмас». Биз пайти келиб, бир куни танлов қиламиз.
Биз инсонларга Худо қараганидек, қарашимиз керак. Худонинг оиласида хурофот учун хона йўқ. Дунё инсонларни миллатларга, ирқларга, қабилаларга ва маданиятларга ажратади. Биз фақат икки гуруҳдаги инсонларни кўришимиз керак: булар бизнинг биродарларимиз, ҳамда опа-сингилларимиз бўлганлар ва бўлмаганлар. Сиз айтасиз: «Бу қандай бўлиши мумкин? Биз Худонинг бир оиласидек, бўлишимиз мумкин эмас». Лекин бу ҳақиқат, Худо ҳеч қачон инсонларни бўлишни хоҳламайди. У бизнинг юракларимизни Ўзининг муҳаббати билан тўлдириб, ҳар қандай фарқни бартараф этишни хоҳлайди!
Америкаликлар америкалигича, ўзбеклар ўзбеклигича қолади. Қора танлилар қоралигича, оқ танлилар оқлигича қолади. Худо бизнинг миллатимизни, ирқимизни ёки қабиламизни ўзгартиришимизни сўрамайди. У ҳамма одамлар учун биргаликда муҳаббат ва тинчликда яшаш имконини берди. Бу қандай бўлиши мумкин? Фақатгина, оила воситасида – Муқаддас Руҳ ва ибодат билан бирлашган оила воситасида. Биргаликда ибодат қиладиган оила ажралмаслиги ҳақиқатдир. Ота-она ва уларнинг чақалоғи – бир оилалиги ҳақиқатдир. Умумжаҳон Худонинг оиласи кўп, ирқ ва миллатлардан иборатлиги ҳам ҳақиқатдир. Ибодат юракларни ўзгартиради!
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.