3:17

Қувғинларга бўлган реакциялар 5 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Бизнинг, қувғин босими остида бўладиган ҳатти–ҳаракатларимиз тўла тўкис Масиҳ кучига боғлиқ бўлади. Ўз қатъийлигимиз билан биз фақатгина Унга қарздормиз. Шай бўлмаган масиҳийлар таъқибга учрасалар, улар қуйидаги хатолардан бирини амалга ошишига мойлилликни рўёбга чиқаради.

Имондан юз ўгириш ва душман тарафига ўтиш. Шу нарса равшанки, уларнинг юз ўгириши мумкин эмас, аммо қувғинга тайёр бўлмаган масиҳийлар қувғинга учраганда айнан шундай муносабат билдиради. Масиҳ ҳибсга олиниши вақтида қўрқувда Бутрус Ундан юз ўгирди. Яҳудо яширинча Исога бўлган имонидан юз ўгирди ва Уни душман қўлига топшириб, сотди. Бизнинг барчамиз ҳаётимизнинг турли онларида у ёки бу даражада ушбу гуноҳда айбдор бўлганмиз. Лекин унутманг, Худо ҳаттоки шу гуноҳни ҳам кечиради.

Ўз имонини яшириш ва жамиятдан ажралиш уриниши. Бундай ёндашиш хатолиги кўзга камдан-кам ташланади. Имонли яширин равишда калон димоғлик билан умид боғлаши ва Худога ишонишдан юз ўгирганини тан олиши мумкин.

Аммо, агарда у қўрқувда бошқа масиҳийлардан чекинса, душман бу ажралишни амалга оширади ва руҳий ҳаёти аста–секин ўчиб боради. Зулматда ҳаттоки Яҳё Чўмдирувчи Исога шубҳа қила бошлаган (қ. Лқ. 7:18–23). Қувғинга учраган кўп масиҳийлар шундай устамонликни танладилар, бироқ кейинчалик ўз хатоларини англадилар. Улар бошқа қолган масиҳийлар билан алоқани тиклаб ажралишдан чиқиб олдилар ва масиҳийча биродарликни қўлга киритдилар.

Очиқ қўзғолонга тушкунлик тортади. Реакциянинг бундай варианти энг давомий оқибатларга эга бўлади. Бизнинг калон димоғлигимиздан келиб чиққан очиқча қўзғалиш бир боқишда дадил ҳатти–ҳаракат бўлиб кўриниши мумкин. Аммо бундай ҳаракатлар қутилиб бўлмас равишда ҳукумат тарафидан қувғиннинг кескинлашувига олиб келади, ё бўлмаса уни турмага тиқиш, зеро бундай натижа Инжилнинг қувғинга муносабатига зид бўлмайди. Худо ҳақиқатан ҳам кимнидир ҳукуматга қарши агрессив ҳаракатларга олиб келиши мумкин (Яҳё Чўмдирувчи каби), шу боис, қолган имонлилар ҳеч қандай вазиятда шу тариқа ҳукумат ғазабини пайдо қилганларни ҳукм қилиш ярамайди. Лекин, балким, шайтон бошқа имонлиларга ёрдам бера оладиган одамни олиб ташлаш учун баҳонани ишлатган.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top