3:21

Қувғинларга бўлган реакциялар 6 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Қувғинга шай бўлган масиҳийлар реакциясининг имонлилар ҳаётида ўрин тутувчи турли вариантлари мавжуд.

Бундайин кимсалар имонда қатъий туриши ва бўрон вақтида руҳий ўсишга шай бўлиб туради. Имонлиларнинг қуйидаги қарши туришнинг уч усули ҳам Инжилий, ҳам тарихий ҳисобланади. Аксарият ҳолларда улар Худо раҳнамолигида пайдо қилинади. Янги Аҳдда Юсуф ва Марям чақалоқ Масиҳ билан Мисрга қочади ва ўлимдан қутилиш йўлини қидиради. Исо Ўз шогирдларига шаҳарни тарк этишга ва қувғин бошланганда бошқа шаҳарга қочишга амр берди ва У Ўзи бир неча марта фарзийлардан қочди. Қуддусдаги дастлабки масиҳийлар Исо буйруғига бўйсунмади, буни биз Ҳаворийлар Китобидан ўқиймиз (1:8) ва Хушхабарни дунёнинг четигача етказишга йўл олмадилар. Шунинг учун, Худо Ҳаворийлар Китобида ёзилган, имонлиларни қувғин қилишига йўл қўйди ва шу тарзда буни дунёга ёйди.

Қувғинлар борасидаги Битикдаги матнга мувофиқ таъқиблар Худо иродасини бажо келтирдилар, чунки ер юзида имонлиларни ёйиш билан улар “каломни ёйдилар”(қ. Ҳав.8:4). Илк масиҳийлар, дунё мамлакатларига ёйилиб, ўз йўлида учраган ҳар бир кимсага Инжилнинг муқаддас Хушхабарини айтмасдан иложи йўқ эди.

Кўплаб қувғинларга дучор бўлган ҳаворий Павлус ўзининг миссионерлик ҳаётида бирон марта ҳам қочишига тўғри келмаган (қ. Ҳаворийлар. 9:25,30; 17:10). Бундай вазиятларда унга дўстлари ва шогирдлари ёрдам берди. Одамлар унинг ҳаёти ва хизматини сақлаб қолиш учун барчасини қилишди, лекин у доим ҳам таъқибдан қочишга уринавермади. Бугунги кунда қувғинга учраган масиҳийлар ўз уйларини тарк этиши “тўғри” ми деб баҳс қилишади. Кимки бунга аҳд қилса, бунда ҳам Худо иродаси борлигига амин бўлиши лозим. Бошқа тарафдан, агар барча масиҳийлар қочиб кетсалар, ким Масиҳ ҳақида гувоҳлик беради? Худо атрофимизни ўраб турган дунёда биз “туз ва нур” бўлишимиз даркор — деганини эслаб кўринг.

Масиҳийларни катта қисмини қувғинга бўлган реакцияси учта муҳим Инжилий ҳақиқатга асосланган: Фақатгина Худо Ҳакам ва Мустақилдир. Фақатгина У одамлар қалбини билади ва фақат У уларнинг йўлини бошқаради. Шу тариқа, агарда биз ўз кучимиз билан ўч олишни бошласак, биз Худо вазифасини бажаришни бўйнимизга олган бўлиб қоламиз.

Уларнинг оёқда туриши қийин бўлганда, ўч олиш ва қилмишига яраша бериш Менинг қўлимда; зеро уларнинг ҳалок бўлиш куни яқин ва улар учун тайёрланган нарса тез келади (Қонунлар 32:35).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top