3:22

Биргаликда тура олиш биргаликда ибодат қилиш

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Барча ҳақиқий имонлилар ўз мажбуриятларини ва Худога сажда қилиш ҳуқуқини тан оладилар. Бу англаш бутун ҳаёт давомида биз билан бўлиш учун бизни эгаллаб, юрагимизга Муқаддас Руҳ кирганда бошланади. Ҳар бир имонли Худога ҳар сафар мумкин бўлганда ҳам алоҳида, ҳам умумий йиғилишларда бошқа имонлилар билан сажда қилиши лозим. Биз Худога У Худо бўлгани, У биз учун яратган ижодида, кўрсатган Нажотида ва биз учун бевосита нима қилаётган бўлса, шу учун сажда қиламиз. Инжилда имонлилар Худога сажда қилиши лозимлиги ва нима учун буни қилишлари зарурлигини тушунтириши яққол айтилган.

Бироқ, у ерда айнан қандай сажда қилиш борасида ҳеч нарса айтилмаган. Мажусий динларда қўлланган сажда қилишнинг кўп шаклларига жамоатда жой йўқлиги мутлақо равшан. Жамоатда Худога сажда қилиш Уни мадҳ этишга қаратилиши лозим. Бу ҳаётимиз вазиятларига боғланиши шарт бўлмаган иродамиз ҳаракатидир.

Бошқа сўз билан айтганда, биз Худони ҳатто энг оғир вазиятлар оғушида бўлганимизда ҳам улуғлашимиз керак. Бу Унинг илоҳий иродасига бўйсуниш демак ва Худони рози қилишга уринишдир (қ. Заб. 66:4; Ибр.13:15; Чиқ.12:4).

Мутлақо аниққи, сажда қилиш одамнинг Худога муносабатини намоён қилади ва у ибодатда, тиз чўкишда, қўшиқ айтишда сиртдан ифода қилинади. Имонлиларнинг катта қисми учун мусиқа ҳақиқий ва қалбан сажда қилишда жуда муҳим рол ўйнайди. Сажда қилиш шакли агар Инжилий кўрсатмаларга қарши бўлмаса, Худога ўз ҳурматини намоён қилувчи имонлиларнинг маданий анъаналарини акс эттириши даркор. Таъқиб вақтида дастлабки жамоат доимо ўзининг асосий бешта вазифасини амалга оширарди. Келинг, таъқибга қарамасдан, у ушбу вазифани амалга оширганига эътибор қаратайлик.

Жамоат пайдо бўлишининг бошида, ҳукумат оммавий йиғилишларга рухсат берарди. Бутрус Элликчилар кунида (қ. Ҳав. 2:1–41) ва маъбадда букрнинг шифо топишидан кейин (қ. Ҳав. 3:1–26) минглаб кишиларга ваъз ўқиди. Кейинчалик эса имонлиларга Исо тўғрисида гапиришни таъқиқлашди. Улар бўйсунишдан бош тортишганда, таъқиб бошланди (қ. Ҳав. 4:1–31). Кўп имонлилар Қуддусдан қочаётган пайтда, йиғилишлар секин–секин оммавий жойлардан уйларга кўчирила бошлади (қ. Ҳав. 5:42). Имонлилар тарқоқликда ўзлари билан Инжилни янги яшаш жойига олиб келдилар (қ. Ҳав.8:4). Шуни таъкидлаш жоизки, гап оддий имонлилар тўғрисида кетмоқда, ҳаворийлар эмас (қ. Ҳав. 8:1).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top