3:35

Жамоатнинг эгилувчанлиги

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Луқо хушхабарининг 9–бобида Исога шогирдлари юзланиб, улар Исо номидан хизмат қилган, аммо гуруҳига тегишли бўлмаган одамларни учратганини айтиб шикоят қилишади. Шогирдлар бундай одамларга хизматни ман қилишди, лекин Исо: “…ман қилманглар, чунки сизга қарши эмас экан, улар сизлар билан”, — деди (Лқ.9:50). Бутрусга бу сабоқни ўзлаштириб олиш қийин бўлди. У: “…Худонинг юз–хотир қилмаслигини, балки Ундан қўрққан ва тўғрилик ила иш тутган ҳаммани миллатига қарамай қабул қилишини мен энди чинакамига тушундим” (Ҳав.10:34–35), дея олишидан олдин Худо унга аниқ ваҳий ва ҳаёжонли кечинма берди.

Ҳаволий Павлус бу фикрни Римликларга Мактубнинг 14–бобида ривожлантирди. У ўз таълимотини ушбу мавзуга жамлаб, қуйидагиларни айтди: “сен кимсан, бегона балиқни ҳукм қилгувчи “… Нима учун биродаринг ҳукм қиласан? “…” биз баримиз Исо ҳукмида бўламиз (Рим.14:4, 10). Павлус “нотўғри” сабабга эга бўлган, аммо Хушхабарни тарқатишда давом этган бошқа одамлар ибодатини қўллади”. Битик яққол шуни ўқитадики, унга кўра Исо Танасида жамоатни турли йўллар билан бошқарсада, ҳар хил етакчилар туфайли бўлиниш бўлмаслиги керак (қ. 1. Кор.1:11–17). Биз ниҳоятда эҳтиёткор бўлмоғимиз лозим ва улар Худога биздай хизмат қилмагани туфайли имонлиларни рад қилмаслигимиз даркор.

Агарда биз, Худо бизга ишониб топширган ишни бемалол бажарсак, бошқалар ўз хизматида Худо раҳнамолигини қандай ҳис қилишидан безовта бўлишимизга ўрин қолмайди. Ҳаворийлар Китобида биз, ўз эътиқодларини энг турли йўллар билан ифода қилувчи жамоатларни кўрамиз. Шунга қарамай, ҳаттоки жамоат ёки алоҳида имонлилар Худо раҳнамолигига амал қилса, уларнинг бўйсуниши уларга қувғин ва таъқибдан қутилишига изн бермайди. Ибронийларга Мактубнинг 11– бобида баъзи муқаддаслар таъқибдан қутилганини, бошқаларига эса Худо азоб–уқубатга йўл қўйиб берганини кўрамиз. Бўйсуниш ва Муқаддас Руҳ раҳнамолигида юмшоқлик Худо танлаган йўлни тушунишга калит бўлиб хизмат қилади.

Душманлик муҳитида бу Инжилий муносабат билдириш намуналари жамоатнинг ва алоҳида имонлиларнинг анча юмшоқ ва эгилувчанлигини намойиш қилади. Мисол учун, Қуддусдаги жамоат билан Антиохиядаги жамоатни таққослаб кўринг. Қуддусдаги жамоат асосан имонли яҳудийлардан тузилган эди. Улар, ўз эътиқодларини анъанавий, яҳудийлик усулларига мос, Хушхабарга қарши бўлмаслигини кузатган ҳолда ифодалардилар. Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top