3:16

Уй гурухлари 1 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Биз, сиз билан жамоатнинг янги аҳд жамоатида ўтказилган тарзда беш вазифасини кўриб чиқдик, улар хушхабар, шогирдлик, хизмат қилиш, мулоқот ва сажда қилишни ўз ичига олган эди. Балки, бу вазифалар уй жамоатларида ҳам ўтказилишини сезгандирсиз. Бироқ, аввалги жамоат уй жамоалари билангина чегараланиб қолмаган. Имонлилар бутхоналарга, синагогаларга, мажлислар залларига, очиқ форумларга қатнашганлар; дарё бўйларида, кемаларда ва бошқа жойларда учрашганлар. Жамоатнинг шу беш вазифасини кичик бир уй жамоатида тўлиқ бажариш мумкинлиги завқлантиради ва бу вазифаларни кўп мамлакатларда фақат шахсий уйларда бажариш мумкин.

Уй жамоати кўп имкониятларга эга. Қурилиш учун ва бинони мажлислар учун ишлатишга қўшимча маблағ керак эмас. Уйдаги муносабатда самимий ва дўстона алоқа қилиш енгилроқ бўлади. Уйдаги учрашувлар ҳокимликлар томонидан исталмас эътиборни жалб қилмайди ва имониларнинг учрашувлари бир уйдан бошқасига ўтиш мумкин. Албатта жой чекланиши катта муаммо бўлиши мумкин, бироқ бу чекланиш имонлиларни кичик гурухларда учрашувларга олиб келади ва бу ҳол яқин муносабатга, очиқликка, ҳисоботликка ва бир-бирига эффектив хизмат қилишга кўпроқ ундайди. Хонадонда учрашиш учун гуруҳ жуда катта бўлса, у иккига бўлинади ва шундай қилиб жамоат кўпайишни давом этади.

Уй жамоатларининг кўринарли камчиликлари турли гуруҳлар орасида муносабат йўқликидадир. Қаттиқ тартибли мамлакатларда бу камчилик афзаллик бўлиб қолмоқда, чунки, агар бир гуруҳ қўлга тушса, гуруҳ аъзолари ҳақида айтиб беролмайдилар. Енгил тартиб бўлган мамлакатларда уй жамоатлари ҳамкорликда учрашувлар ўтказиши мумкин ва бу учрашувлар турли гуруҳ имонлиларига бир-бири билан мулоқотда бўлишга ёрдам беради ва вақти–вақти билан улар бундай мулоқотлардан, айниқса байрам кунлари ҳурсанд бўладилар.

Хитойда бир неча уй жамоатлари умуммиллат байрами пайтида, шаҳар истироҳат боғида учршишга келишдилар. Ҳеч ким ошкора сажда қилишга интилмади аммо, ҳамма масиҳийлар бошқа “маҳфий” имонлиларни кўриб катта далда олдилар.

Аввалги жамоат тажрибасига яна бир назар ташлаб кўрамизки, унинг бир неча кунги оммавий йғилишлардан сўнг қувғинлар бошланди.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top