Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Азизлар, бугун биз сизлар билан Муқаддас Китобда оилага берилган урғу ҳақида сўз юритамиз.
Аввалбошдан оила, Худо ижодининг асосий бирлиги бўлган. Худо дунёни, ўсимлик ва ҳайвонларни яратгандан кейин, Ўз шаклу шамойили ва ўхшашлигига кўра одамни яратиш билан жараённи якунлади. Эркакдан аёлни яратди. Худо кўплаб ҳайвон ва ўсимликлар яратганидай, кўп эркак ва аёл яратиши мумкин эди ва кейин У ҳаёт асоси сифатида кўп одам яратиб, одам бошқарувини ўрнатиши мумкин эди, аммо У бундай йўл тутмади. У оила учун асос яратди ва уни одам билан Ўз алоқаси орқали мустаҳкамлади. Бу, айниқса яҳудий оиласи мисолида равшандир. Худо Эски Аҳдда Исроил ўғилларини қолган дунёдан ажралишларига чорлаганига қадар, У Одам орқали Одам оиласига мурожаат қиларди ва У оила боши орқали барча келгуси авлодга мурожаат қилар эди. Биз, Худо Нуҳга нима гапиргани ва унинг барча оиласини қутқарганини биламиз. Худо Иброҳим билан аҳдга кирди ва Иброҳим орқали бутун Иброҳим оиласи ва авлоди учун бу аҳд ҳақиқий бўлиб қолди. Худо ҳатто Ўзини бу билан ўсиб борувчи оилага қиёслаб Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб Худоси деб атади. Худо Ёқубни ўн икки ўғил билан марҳаматлаганидан ва Ёқуб исмини Исроилга ўзгартганидан кейин, Худо халқи “Исроил фарзандлари” деб танилди. Яҳудий байрамлари ҳам оилани тасдиқлаши керак эди ва унинг аъзоларини Худога яқинлаштириш зарур эди. Фисиҳ байрами вақтида оила отаси, айниқса, оиланинг руҳий бошчиси ролига киради.
Ҳар бир отага бу амрни катта ўғлига бериш буюрилган. Исроилнинг бутун узоқ ўтмиши давомида, кўчманчи Муқаддас чодирдан то маъбадгача, маъбаддан то ибодатхонагача, айнан оилада Худога содиқлик ва топиниш сақланган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида, яҳудийлар етарли бўлмаган жойларда ибодатхоналар қуриш мақсадида ёки антисемитизм кучли бўлган жойда бунинг оқибатида яҳудийлар очиқчасига ибодат қила олмасди ва яҳудий оиласи алоҳида кун кечирди ва у билан иудаизм ҳам яшади.
Оила ҳақида янги аҳд таълимоти ўзига янги мукаммалликлар қўшиб эски аҳд таълимотини ўзлаштириб олди. Эр ва хотин бир тану бир жон бўлади ва Исо жамоат Боши бўлганидай, эр оиланинг руҳий боши бўлади (қ. Эф.5:21–23) ва иккаласи ҳам бир-бирига бўйсуниши лозим. Фарзандларни “Худо насиҳати ва таълимоти билан тарбия қилиш даркор” (Ибр. 6:1–4; Кол. 3:20–21).
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.