Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ўтган сафар биз имонлининг ибодатдаги ҳолати ҳақида гапирган эдик. Биз ақл ҳолати ҳақида гапирганмиз, тана ҳолатини эмас. Бошқа сўзлар билан таъбирлаганда, қачонки сиз, ким эканлигингизни ва сиз қаерга тегишли эканлигингизни билганингизда, ибодат ва сажда қилишга яхшироқ лаёқатли бўласиз. Бугун, биз ибодат ва саждада муҳим бўлган бир нарса ҳақида гаплашамиз. Биз устунликлар ҳақида баён этамиз. «Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ. Ким Худога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим, Худо Уни изловчиларга мукофот беришига эътиқод қилмоғи шарт (Ибронийларга 11:6).
«Унинг борлигига ишонмоқ», – демак Худога сажда қилмоқ. «Уни изловчиларга мукофот», – демак Худодан ниманидир сўраб ибодат қилмоқ. Аввал биз сажда қилишимиз керак. Кейингина биз сўрашимиз мумкин. Аммо, унутманг У мукофот излаганларга эмас, кимки Уни изласа, У ўшаларга мукофот беради!
Шундай тарзда, ибодатдаги устунлик бу – саждадир. Биз Уни ва Унинг Шоҳлигини ҳамма нарсадан юқори қўямиз! Фарзандлар сифатида биз Уни ўзимизнинг Отамиз деймиз. Фуқаролар сифатида биз Уни Шоҳимиз деймиз. Фарзандлар сифатида биз Уни муҳаббати ва ғамхўрлиги учун шукур айтамиз. Фуқаролар сифатида биз Унга итоат ва сажда қиламиз. Шундай қилиб, Худо Ота ва Шоҳдир, биз бўлсак фарзандлар ва фуқаролармиз. Фуқаролар ўзининг Подшосини ҳурматламай итоат қилмагани, катта ёвузликдир. Уни эъзозлаб итоат қилишлари, катта эзгуликдир. Итоат ва хизматда муҳаббат ҳамда эъзозлаш ифодаланиши мумкин, аммо бу етарли эмас. Биз оддий хизматкорлар эмасмиз. Биз фарзандлар ва фуқаролардирмиз.
Бизнинг Отамиз ва Шоҳимиз, биздан итоат ва хизматдан кўра, кўпроғини истайди. У биз билан суҳбатлашишни ва ўзаро муносабатларга эга бўлишни хоҳлайди. Шунинг учун саждага вақт ажратиш жуда муҳим. Биз инсон учун нимадир қилишимиз, унга қулоқ солишимиз, аммо уни севмаслигимиз мумкин. Аммо агар биз Худони эъзозламасак ва севмасак, Унга сажда қилолмаймиз.
Улуғлаш билан тўлиб тошган шахсий саждани Худо хоҳлайди. Худо, биз Уни севишимизни Унга гапиришимизни, хоҳлайди. Худо Уни Шоҳ каби эъзозлаб, сажда қилишимизни хоҳлайди. Айрим инсонлар жонсиз тимсолларга сажда қилишади. Баъзилар ўлик аждодларга сажда қилишади. Баъзилар табиатга сажда қилишади. Аммо, буларнинг ҳеч бири иситмайди ва шахс ҳам эмасдир. Буларнинг на буниси бизга севги кўрсата олмайди ва на униси бизнинг ибодатларимизга жавоб беролмайди. Имонлилар-чи? Бизнинг саждамизни мақсади тирик Худога сажда қилишдир. Сажда қилаётиб, Худонинг ҳузурига хониш ва улуғлаш билан кириб, биз Уни билиб оламиз. Бизнинг саждамизнинг мақсади-ҳақиқий Худо! Кўп худолар эмас, бир ягона Худо! Ва Ундан бошқаси йўқ!
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.