3:00

Бел оғриғи

MP3

Ассалому алайкум. Бугунги кунда бели оғримаган кишини учратиш қийин. Бу касаллик фақат аёллар ёки кексаларда эмас, ёшларда ҳам учрамоқда. Бел оғриғига одатда белни ҳаддан ташқари зўриқтириш, оғир кўтариш, қийшайиб ўтириш ва ҳокозолар сабаб бўлиши мумкин. Ундан ташқаи бел оғришига умуртқа поғонасининг ўзидаги ўзгаришлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу ўзгаришлар умуртқалар оралиғидаги болишчалар касалланиши, умуртқа суякларида туз йиғилиши, суякнинг ўзи қийшайиб ўсиши ёки умуртқа жароҳатланиши кабилардир. Бу ўзгаришлар албатта оғриққа сабаб бўлади. Халқимизда «умуртқамга туз йиғилибди» деган гап бор. Албатта, бу ош тузига ўхшамайди, аксинча умуртқа поғонасида моддалар алмашинуви бузилиши натижасида пайдо бўлган ўзгаришлардир.

Маълумки, киши кексайган сари умуртқа мўртлашиб, қайишқоқлиги камаяди, умуртқалар орасидаги болишчалар қотиб қолиши мумкин.

Спортнинг бирор тури билан шуғулланиб юрган одам кейинчалик у билан шуғулланмай қўйса ҳам худди шундай ўзгаришлар пайдо бўлиши мумкин. Болаларда бодомча безларининг тез-тез яллиғланиб туриши умуртқа поғонасига асорат беради. Бунда умуртқа поғонаси орасидаги болишчалар фаолияти ўзгаради, шишлар пайдо бўлади. Натижада умрутқанинг қон билан таъминланиши бузилиб унинг кўкрак ва бел қисми оғрийдиган бўлиб қолади. Умуртқа поғонаси оралиғининг ҳусусияти қизиқ. Эрталаб киши уйқудан турганда умрутқалар оралиғи анча очиқ ва кенгроқ бўлади.

Киши кун бўйи тик туриши, юриши ҳисобига умуртқалар оралиғи кечга томон анча зичлашади. Натижада эрталаб кишининг бўйи баландроқ, кечга яқин эса умуртқа оралиғининг зичлашиши ҳисобига пастроқ кўрнади. Бундай ўзгаришлар 2,5см ни ташкил қилади. Одатда умуртқалар оралиғидаги юмшоқ болишчалар қобиғининг ёш ўтган сари кенгайиш-торайиш ҳусусияти камаяди ва қаттиқлашиб боради. Натижада киши оғир ғк кўтарганида бирдан бели қаттиқ оғрийди ва гавдасини тиклай олмай қолади. Меҳнат қилган кишининг бели оғриши мумкин. Дарҳақиқат, халқимиз орасида «Бели оғримаганнинг нон ейишини кўр», деган ибора бекорга ишлатилмайди. Одатда одам куни билан тик оёқда юрса, жисмоний ишларни тик туриб бажарса ёки доимо ўтириб ишласа, бел умуртқасига зўр келади. Ишламай ётган дангасанинг эса ҳеч қачон бели оғримайди.

Кишилар кексайгани сари умуртқа поғонаси бир оз қийшаяди, шунга кўра улар иккала қўллларини орқага – белга тираб юрадилар. Белни ушлаб юрганда одамга анча енгил бўлади. Ëшларнинг юришига қаранг, улар қадди-қоматларини тик тутиб қўлларини силкитиб юрадилар. Кексалар пиёда юрганларида оёқлари тез чарчайди, дармонсизланади. Увишиб «кесак» бўлиб қолади. Бундай пайтда бир оз тўхтаб, дам олганда оёққа яна куч киради. Бунга бир томондан орқа мияни таъминлайдиган қон томирларнинг склерозга учрагани сабаб бўлса, иккинчи томондан моддалар алмашинуви бузилгани сабабли умуртқа поғонаси зичлашиб, қон томирлар қисилади. Азизлар, сизни аёл ва бола саломатлиги борасидаги мавзулар қизиқтирса, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бу борада бажонудил ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top