Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Агар биз ибодат қилишни билсак, бизнинг юракларимизни ким бошқараётганини билишимиз зарур. Агар биз кибрли ва такаббур бўлсак; бошқаларга нисбатан ўзимиз ҳақимизда кўпроқ ўйласак; агар биз ўзимизга шуҳрат изласак, унда шайтон мақсадига эришиб, бизнинг юрагимиздаги тахтга «ўзи» ўтириб олади. Сиз одамни жаҳл ва ғазаби нимадан чиқишига қараб, унинг юрагини тахтида ким ўтирганлигини айтишингиз мумкин. Худонинг номи қачон ҳақоратланса, бу уни ташвишлантирадими? Одамлар унинг Отасининг уйини ифлос этганида, у бундан хафа бўладими? Уни ҳақоратлаганларга у ғазабини сочадими? Ёки қачон уни, ўзи ўйлаганидек ҳурмат қилмасалар ғазабланадими? Ким ўзининг юрагида Худога ўрин бериб, Шоҳаншоҳ номини эъзозласа, у марҳаматлидир! Аммо, инсоний юрак тахтини шайтон бошқа йўл билан ҳам эгаллайди. Бошқа сўзлар билан айтганда жуда ташвишли «хизматни» беради.
Буни пайқаш қийин, чунки Худо бу дунёда одамга эркин ирода берган. Биз гоҳо шундай бандмизки, Худо учун нимадир қилаётиб, шайтонга сажда қилаётганимизни сезмай қоламиз. Биз ибодатни писанд қилмаймиз. Биз Худонинг номини эъзозламаймиз. Биз жуда бандмиз! Бизнинг ишимиз – бу бизнинг Худога сажда қилишимиз деб айтамиз. Биз яхши ишга эга бўлиб, ўзининг оиласини таъминлаган эр, ўзининг хотини учун яхши эрман деб, ўйлаётганга ўхшаймиз. Унинг хотини норозилик билдириб, унга ҳеч эътибор бермаётганлигини гапирганида, у ўзининг ишини рўкач қилиб, хотин мамнун ва миннатдор бўлиши керак деб жавоб беради.
Аммо хотин фақатгина дастурхонда нон бўлишини хоҳламайди. У турмуш ўртоғининг муҳаббатини истайди. У билан эри гаплашишини хоҳлайди. У ўзига нисбатан эрининг фикр ва туйғуларида ғамхўрлик излайди. У эри учун очиқ бўлишни ва унга оилада бўлиб ўтганини баён этишни хоҳлайди. Эрига у ўзининг юрак фикрларини айтиб беришни хоҳлайди.
Руҳонийлар ҳар куни меҳробда бўлган. Бу уларнинг иши эди. Аммо, улар Худонинг исмига ҳамду сано айтиб улуғлашмади. У жойда улар гўё бу оддий ишдек, хизмат қилишган. Шундай тарзда улар ўзларига нон топишар эди. Ва шубҳасиз, уларнинг меҳнати самимий бўлмаган. Улар жиддий, астойдил одамлар ҳақида ғамхўрлик қилмаганлар. Улар фақат ўзлари ҳақида ғам еганлар. Агар сизнинг саждангизнинг сабаби тўғри бўлмаса, унда бажараётган сизнинг ишингиз ҳам тўғри эмас! Қачонки сизнинг ҳаётингизда Худо эмас ишингиз биринчи ўринни эгалласа, бу Худо ҳақида, оила ва бошқа одамлар ҳақида ҳам лоқайд бўлишингизнинг асосий сабаби бўлиб қолади. Лекин сизнинг юрагингизнинг тахтида Худо бўлганида, унда сизнинг ишингиз Унинг шуҳрати учундир ва ҳамма сиз қилаётганингиз Уни шарафлайди.
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.