3:49

Иблис – ёлғончи ва исёнчи

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Келинг, Худонинг номи эъзозланишига тўсқинлик қиладиган яна бошқа бир нарса ҳақида гаплашамиз. Қачонки биз одамларнинг издошлари бўлиб қолганимизда, шайтон Худони юрагимиз тахтидан четлатиб, одамга сажда қилишда ишлатади. Коринф жамоати бу саволда муаммога эга бўлган. Баъзилар Павлус издошлари, бошқалар Аполлосники эди. Бутруснинг издошлари ҳам бор эди. Шундай тарзда, улар ўзларининг муҳитига ажралиш киритган. Улар ўзларининг юракларида Худодан кўра инсонга кўпроқ ўрин беришган. Уларни Худонинг шуҳратидан кўра, кўпроқ Павлус, Аполлос ва Бутруснинг номлари қизиқтирган!

Имонлиларнинг Худони эъзозлашдан кўра, кўпроқ инсонни эъзозлаш ҳақида қайғуриши қандай даҳшат! Павлус, Аполлос ва Бутрус ёмон инсонлар бўлмаган. Уларнинг ҳаммаси Худони эъзозлаган инсонлар эди. Ёвузлик одамларнинг юракларида эди, улар инсонни Худодан кўра кўпроқ эъзозлашган. Келинг, юракларимизнинг тахтини Худога берайлик ва Унга сажда қилайлик!

Иблис – ёлғончи ва исёнчи. У Худонинг энг юқори фаришталаридан бири бўлган, лекин унинг юраги юксалиб, кибрга тўлган. У Худонинг тахтини эгаллашга қарор қилиб, самода исён кўтарган. Кўп фаришталар унинг ёлғонига учиб, ортидан кетишган. Ҳезеқил 28:1-17-да Тир Шоҳи ҳақида ўқинг. Бу шайтоннинг исёнининг тасвири. Худо самодан шайтон ва унинг кетидан борган фаришталарни ҳайдаб юборди. Шайтон ерга улоқтирилган эди. Энди у бугунги кунгача бу дунёни бошқармоқда. Худонинг нияти шайтонни тушириб юбориш ва дунё назоратини олмоқ эди. У аввал Исони юборди, Исо гуноҳни ва ўлимни барбод этди, ва шайтон кучларини бузиб юборди. Ва ниҳоят У шайтонни барбод этиб, оламни бошқаради.

Ибронийларга 2:14-15-оятларда Исо Худонинг ниятини амалга оширишда нималар қилганлиги аниқ тасвирланган:

“Болалар эт ва қондан иборат бўлганлари учун Исо Ўзи ҳам уларга тенглашиб, худди шундай вужудга эга бўлди, токи ўлим билан даҳшат сочувчи иблисни Ўз ўлими орқали йўқ қилсин ва умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамзод болаларини озод қилсин”

Шайтон ҳали ҳам бу дунёни бошқармоқда, лекин унинг бошқарувига яқинда якун ясалади. У имонсизларнинг юраклари тахтида ўтиради ва уларни назорат қилади. Исо яқинда яна келади ва У келганда, оламни ва унда бўлганнинг барини бошқаради. Шайтоннинг кучи ва унинг назорати барбод бўлади. Унинг кучи Исога ишонч билдирганлар учун абадий барбод бўлган. У бошқа уларни назорат қила олмайди, у энди уларнинг юракларининг тахтида ўтиролмайди. Сохта даҳо, имонлиларнинг юракларидан абадий улоқтирилган!

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top