Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Мана нима учун инсонда қудратли ва доимий шоҳлик унда бу шоҳликнинг фуқароси бўлганга қадар бўлиши керак деб айтамиз. Мана нима учун Худонинг Шоҳлиги энг мустаҳкам Шоҳликдир. У фуқароларнинг юракларида улар имон келтирган маҳалда туғилади. Шунинг учун биз Худо Шоҳлигининг «жойи» инсоннинг юрагида деб айтишимиз мумкин.
Худо Шоҳлиги нафақат имонлиларнинг юракларидадир. Шундай кун келадики, Масиҳ Шоҳликни зоҳирликда бошқаради ва буни ҳамма кўради. Буни барча инсонлар бутун оламдагилар ва ундан ташқаридагилар ҳам кўришади.
Бу ташқи Худонинг Шоҳлиги имонли учун шу билан фарқ қиладики, у олдин “кўринмас” бўлган бўлса, энди у “кўринарлидир”. Қолган ҳамма жиҳатларида бу шоҳликлар ўхшашдир. У жойда қуйидагилар мавжуддир: солиҳлик, тинчлик, Муқаддас Руҳдаги шодлик; у жойда имонлининг юрагида нимаики бўлса, ўшаларнинг ҳаммаси бўлади. У Худо Шоҳлигининг фуқароси бўлиши, бу унинг руҳий туғилган куни бошланади. Биз келгуси Шоҳликни кўришга муяссар бўлган кун қандай бўлади! Ким Худо Шоҳлигининг ҳақиқий табиатини билса, улар учун бу қандай бахт. Улар билишади ва ўз ҳаётларида солиҳликни, тинчликни ва Муқаддас Руҳдаги шодликни татбиқ этишади!
Ҳа, кўплар ўша кунда қувонадилар. Лекин Қутқарувчини билмаганларга нима бўлади? У ҳақида ҳеч қачон эшитмаган халқларга нима бўлади? Токи биз уларга Қутқарувчи Исо Масиҳ ҳақида айтмагунимизча, улар шодликка эга бўлмайдилар!
Кейин биз қандай машғул бўлишимиз керак? Биз қандай ибодат қилишимиз керак? Шоҳлик юракдан бошланишини била туриб, бутун жаҳон бўйлаб биз қандай ишлашимиз керак? Исо келган маҳалда Шоҳлик барча учун кўринарли бўлади.
Бу дегани, биз ҳар кимга, ҳамма ерда, Масиҳни қабул этиши учун ибодат қилишимиз керак. Биз Худо Шоҳлиги бутун оламга тарқалиши учун ибодат қилишимиз керак. Шундай қилиб биз Исо ҳақидаги хушхабарни ёйиб, бир қанча вақт давомида Худога йўл тайёрлашимиз керак бўлади. Қутқарилмай қолган инсоннинг нажот топишини кўриш учун ибодат қилиб, кўп кўз ёш тўкиш керак бўлади.
Тўғри ибодат қилиш биз учун жуда муҳим. «Буюк Топшириқ» иборасининг маъносини тушунмай туриб, тўғри ибодат қилишнинг имкони йўқ. Биз шундай иш тутмоғимиз лозимки, бизнинг ишимиз, дўстларимиз ёки бу ташвишли ҳаётнинг ғамлари бизнинг саждамизга тўсқинлик қила олмасин. Кимки «Сенинг Шоҳлигинг келсин», – деб ибодат қилса, оламда юриб Хушхабарни барча инсонларга ваъз қилишга тайёр бўлиши керак. Худо Шоҳлиги ҳеч қачон Худо Каломини эшитмаганларга келмайди, чунки «имон эшитишдан»-ку.
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.