3:06

Оила химояси

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Худо нафақат оила институтини ўрнатди, У, шунингдек, уни ҳимоя қилувчи қонунларни берди.

Ўнта амрдан олтитаси шахслараро муносабатларга тегишли бўлади. Улардан учтаси оилани ҳимоя қилишга чорланган:

Ота–онангни ҳурмат қил;

Зино қилма;

Ўз яқининг хотинига кўз олайтирма (Чиқиш 20:7–17).

Исо мустаҳкам оила иттифоқи Худонинг энг яхши ижоди деб ўқитди. Мана нима учун Павлус ўз мактубларида никоҳ ва оила борасида кенг таълим олишни таклиф қилади. Тимўтийга мактубда у қатъий тарзда, агар одам ўз уйдагилари ҳақида ғамхўрлик қилмаса, у ҳолда у имонсиздан ҳам баттар, деб айтади (қ. 1–Тим. 5:8).

Душман масиҳий оилаларга қарши очган урушда, оилалар ғалаба қилишни таъминлашда жуда кўп нарса қилишлари мумкин. Ўз асосида масиҳий оилалар жамоат асоси бўлиб намоён бўлади ва қайсидир тарзда оила жамоатнинг микрокосми бўлади. Оиланинг барча аъзолари Худо Каломини бирга ўрганиши ва оила тўғрисидаги Инжил таълимотларини яхши билишлари керак. Инжил таълимоти акс эттирган бундай ўзаро муносабатларни ўрнатишга жуда жиддий ёндашиш лозим. Бу, Инжил стандартларини ўзини тутиш нормаси сифатида қабул қилишда биринчи ва жуда муҳим қадам.

Мустаҳкам масиҳий оила фақат билимга қурилиши мумкин эмас. Инжил қонуниятларига содиқликни намоён қилиш мутлақо муҳим.

Ота–оналар ўзидан ҳар бир болани онгли равишда ажратиши ва уни Худога бағишлаши даркор. Буни жамоатда “бағишлов маросими”да ёки ўз шахсий уйида бағишлаш иши қилиб бажариши мумкин.

Худо бундай бағишланишни афзал кўради. Агарда биз ҳали болалигида Худога бағишланган ва бугунда Унга фаол хизмат қилган одамларнинг ўзаро алоқасини билганимизда эди, лол қолган бўлардик. Масиҳий етакчилар ҳаёти тарихининг ҳаттоки юзаки танишлиги бу тезисни тасдиқлайди. Албатта, бундай бағишлов ота–оналар болаларига кўрсатиши керак бўлган руҳий таъсирнинг бошланишидир.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top