3:35

Шайтон хийлалари (давоми)

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Шайтон Худонинг душмани бўла туриб, қандай қилиб ўзининг маккор фаолиятини бажаради?

Аюб Китобида шайтон Худонинг ёнига келганда, у Худонинг хизматкорини айблай бошлади. Хаворий Юҳаннонинг Ваҳий китобида (12:10) ҳам шайтон ҳақида бўхтончи деб айтилган: “… энди биродарларимизнинг туҳматчиси, Худойимиз ҳузурида уларга кеча–кундуз туҳмат қилаётган иблис ташқарига отилди”.

Шундай қилиб, қувғинлар пайтида шайтон кўпроқ жамоатни бўхтон айблашлар билан ҳужум қилишига ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Ҳақиқатга ишониш ўрнига имонлилар бир-бири ҳақида соҳта гувоҳлик беришади. Натижада имонлилар орасидаги севги ва ишонч йўқолади, жамоатда эса келишмовчилик ва Тана бирлигини бузулиши бошланади. Эҳтимол, ҳаётнинг айнан шу қисмида энг фожеали воқеалар бўлиб ўтади. Имонлилар шайтоннинг ҳийлаларини ажрата билишга ўрганишлари лозим ва улар ҳеч қандай тазйиқ ва ҳужумлардан қўрқмайдиган ҳолда ўзаро муносабатларини қуришлари керак.

Хитойдаги бир уй жамоатининг аъзосидан уларнинг гуруҳига кучли бўлишига ва қувғинларга бардош беришларига нима ёрдам бергани ҳақида сўрасак, бизга, гуруҳларини ҳамжиҳатлик мустаҳкам қилганини айтишди. Ҳақиқатан ҳам улар ўзларини Масиҳ Танасида ажралмас қисм деб сезардилар. Шунинг учун, ёлғон айблашларга қарамай, улар кучли бўлиб қолишарди. Инжилда шайтон қотил эканлиги ҳақида айтилган (қ. Юҳ.8:44). Инсонни доимо йўқ қилишга ҳаракати билан у Худонинг аксидир. Унинг Одам Ато ва Момо Ҳавони йўлдан оздиришининг муваффаққияти уларни ўлимга олиб келтирди. Ҳозир ҳам аввалгидек у муқаррар бўладиган ўлимдан қутқарилишга олиб келадиган, Исо Масиҳни Раббимиз ва Қутқарувчимиз сифатида қабул қилишга ҳар қандай тўсқинлик қилиш хоҳишида ёнмоқда. Исо турли ерга тушган уруғлар ҳақида ҳикояни сўзлаб берганида, У йўл ёнига тушган уруғ ҳақида эслатиб ўтди. Уруғни учиб келган қушлар чўқиб еб қўйдилар. Бу билан Раббимиз Худованд Шоҳлиги ҳақида хабарни қабул қилиб, аммо уни тушунмайдиган инсонларни назарда тутади. Ҳийлакор, яъни шайтон шундай инсонлар ёнига келиб уларнинг юракларига экилганни ўғирлайди (қ. Матто 13:19). Шайтон очиқчасига “бўкирувчи шер” каби жамоатга ҳужум қила олади ёки ўзининг бетавфиқ айғоқчилари орқали алдашга ҳаракат қилади. Янги Аҳд пайтларида у жамоатга қарши таҳдид, қамоқ жазоси, калтаклаш, оломон ғазабини ва ҳатто қотилликларни ишлатган.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top