3:18

Шайтон стратегияларининг турлари 5 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Исо Масиҳнинг жамоатига қарши шайтон, ўзининг курашида кўпинча даҳшатли қуролларидан бирини ишлатади — бу эса ўзаро тил топа олмаган диний гуруҳлардир.

Дастлабки жамоатга Хушхабарни тарқатиш ишларида биринчи навбатда айнан диний гуруҳлар қаршилик кўрсатганини биз қайта–қайта кўрамиз. Бироқ, биз бундай гуруҳларга душманлик кўзи билан қарамаслигимиз керак. Ҳақиқий душманимиз ким эканлигини биз биламиз. Дунёнинг баъзи жойларида индуистлар, буддистлар ва мусулмонлар орасида бўлган кичик миқдордаги одамлар оломонни масиҳийларга қарши қилиб, зўравонликка ва таъқиб қилишнинг турли усулларига ундайдилар. Уларга нисбатан бизнинг муносабатимиз ўзгармас бўлиши лозим: биз ҳаммани чин дилдан севамиз.

Барча дунё динларида шайтон ўзининг севимли тактикасини ишлатади, гарчи уларнинг ҳар бирида ҳақиқат заррачалари бўлсада, бу тактика ёлғонга ва алдовга содиқликда қурилган. Бошқа динлар ўз эргашувчиларига масиҳий бўлишларини қатъий ман этадилар. Непалда масиҳий бўлганларни ва Хушхабарни тарқатганларга қамоқ жазоси беришади. Ислом динида эса бундай “маслагидан қайтиш” ўлим жазосига ҳукм қилинади. Шундай қилиб, Исонинг изидан боришга қарор қилган мусулмонлар ўзларининг озодлиги ва ҳаётларини, агар уларнинг масиҳийлиги аниқ бўлиб қолса, хавфга қўйишади.

Сиёсий тартиби қаттиқ бўлган мамлакатларда, масалан Саудия Арабистонида, ҳар қандай сажда қилиш фақат расмийлашган жойларда рухсат этилган. Шунинг учун уйларда сажда қилганларни таъқиб қиладилар ва жазолайдилар. Эрон каби мамлакатларда, ваъзлар она тилларида ўтказилишлари керак. Чўпонларни, оқсоқолларни ва жамоат аъзоларини, уларнинг диний маросим бажарилишида қатнашишлари ҳақида доимо сўроқ қилишади.

Масиҳийларга нисбатан душманларча муносабатда бўлган мамлакатларда, баъзан уларга муносиб иш топишга қийин бўлади. Агар уларга ёққан ишда ишлаб турганида, уларнинг дин эътиқоди ҳақида маълум бўлиб қолса, уларни ёки ишдан хайдашади, ёки мансабидан пасайтирадилар. Баъзи мамлакатларда, агар масиҳий Исо Масиҳга ишонгани ҳақида билдирмасагина, ўзи хоҳлаган ишида қолиб, унга нисбатан бўлган ҳайрихоҳона муносабатни сақлаб қолади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top