2:48

Шайтон стратегияларининг турлари 7 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас.

Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Бутун дунё бўйлаб масиҳийлар бугунга кунда ўзлари устидан янги ва душман тарафидан камроқ билинадиган назорат усулларини бошдан кечирмоқдалар.

Бундай усулларнинг бири — бу иқтисодий тазйиқдир. Масалан, Перу каби мамлакатларда, четдан олиб келтириладиган Инжил нусхалари ва масиҳий адабиётлардан, бошқа ҳар қандай адабиётга ва бошқа динларга оид китоблардан кўра, анча кўпроқ солиқ тўловлари олинади. Бу Исо Масиҳнинг жамоатига қарата яна бир тактик зарба.

Баъзи давлатлар, жамоатлар бошқа давлатлардан гуманитар ёрдамларни олиш учун қийинчиликлар туғдириш учун ҳар нарса қиладилар. Масалан, Бангладешда нодавлат ташкилотларга молиявий ёрдам қабул қилиш таъқиқланган. Бундай чоралар билан ҳокимият мамлакатда масиҳийлар сонини тўхтатишга ҳаракат қилади.

Шу сабабли мамлакатга бўладиган ташрифлар кескин қисқариб бормоқда.

Индонезияда бор қонунларга асосан масиҳийларга ўз имонларини эътиқод қилишга рухсат этилган, аммо масиҳийлардан кўпроқ бўлган ва эътиборли ўринни эгаллаган мусулмонларни масиҳийлардан устун қўйиш, масиҳийликни тарқалишини чеклайди. Ҳокимият масиҳийларнинг ҳаётини қийинлаштирадиган янги қонунлар қабул қилмоқдалар.

Қонун бўйича ҳокимият рухсатисиз янги жамоат биносини қуриш мумкин эмас, бироқ рухсатнома олиш жуда қийин, натижада кўп бинолар рухсатсиз қурилмоқда. Кейинчалик бундай жамоат бинолари маҳаллий ҳокимлар ва мусулмон экстремистлар учун енгил ўлжа бўлмоқда ва бу масиҳийларни шу региондан йўқ қилишга ва масиҳийларнинг таъсирларини камайтириш учун қаратилади.

Хитойда, аввалгидек Инжил нусхалари жуда кам, аммо ҳокимият масиҳийча “сиғиниш”ни қоралайдиган адабиётни кўп миқдорда чиқарди, шу билан биргаликда бошқа “сиғиниш” ҳақида бўлган китоблар ўша давлат дўконларида катта тиражлари сотилади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top