3:36

Айибдорлик хисси 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Биз Масиҳнинг қонига бўлган имон билан покланганмиз. Унинг қутқарувчи инояти орқали қутқарилган бизларни, У гуноҳкор сифатида қабул қилишга тайёрлиги биз учун кечирим калитидир ва шунинг учун биз ўзимизни Унинг севгисига арзимаймиз, деб ҳис қилмаслигимиз керак.

Худованд, шайтон ва бутун дунё эшитсин деб, масиҳийлар гуноҳларнинг кечирилиши ва Масиҳ севгиси ҳақида баланд овоз билан эълон қилишадилар (Рим. 8:31–33да ҳам шу ҳақида айтилган). Шахсий обрў–эътибор, хавфсизлик, руҳий шинамлик ва эркинлик сири, айнан севги ва фидоийликда яширинган. Масиҳнинг намунасига қараб, кўпчилик имонлилар ўзларини фидоийликка олиб келадилар.

Чад давлатидаги инқилобий армия аскарлари ёш масиҳийни қабиладаги анимистик маросимда қатнашишга мажбур қилдилар. Ўз мамлакатларида улар масиҳийликни йўқ қилмоқчи бўлиб, ўзларини ватанпарвар қилиб кўрсатиш билан, Чадда қадимий бутпарастлик анъаналарини тиклашмоқчи эдилар. Маҳаллий жамоат етакчилари ана шундай анимистик маросимларда масиҳийлар қатнашмасликка ўзаро келишдилар.

Ёш йигит маросимда қатнашишдан бош тортганида, уни қаттиқ урдилар, лекин у ўзининг сўзида қатъий турди. Аскарлар уни яланғоч қилиб онаси, опа–сингиллари ва бошқа қизлар олдида яна урдилар. Унинг мадори қолмади, у ичидан таслим бўлди. Кейин ўзини жуда ёмон ҳис қилди–ю Худовандга хоинлик қилганини тушунди. Унинг айбдорлик ҳисси жуда оғир эди. Шайтон, энди Худованд уни ҳеч қачон қабул қилмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилди. Бироқ, ёш йигит Инжилдаги Худонинг ваъдалари ҳақида билар эди ва шунинг учун, у гуноҳидан тавба қилди. Худованд уни кечирди ва у қайтадан руҳий тинчликдан хурсандчиликка тўлди. У қўшниларининг олдида очиқчасига ўзининг имони ҳақида гапира бошлагач, уни ҳибсга олишдилар. Давлат уни Масиҳдан воз кечишини талаб қилдилар, акс ҳолда, агар рози бўлмаса тириклайин кўмишини айтиб, қўрқитдилар. Бу гал унинг имони жуда ҳам мустаҳкам эди ва у Худованддан юз ўгиришдан бош тортди. Уни уришиб, қамашди ва у ерда ўзини қатл қилинишини кутар эди. Унинг имони яна ҳам ўсди ва Худованд уни у ердан қутқарди. Репрессив ҳокимият ағдирилди ва ёш масиҳийни озодликка чиқаришди.

Агар ҳақиқий айбдорлик ҳисси Худога бўйсунмаслик натижасида пайдо бўлса, унда сохта айбдорлик ҳисси одамлар кутган натижанинг номуносиблиги асосида пайдо бўлади. Одатда бундай ҳол Худонинг Сўзидан кўра, одамларнинг фикрига ҳаддан ташқари суянганимиз учун пайдо бўлади. Имонлилар ўзларининг ҳақиқий айбдорлик ҳисларини ажратиб олиш ҳолатида бўлиш учун доимий равишда Муқаддас Руҳ раҳнамолигида Худонинг Каломларини ўқиб ёдлашлари керак.

Шайтон, аллақчон кечирилган гуноҳларимизни оғир юк қилиб, бизни айблаб, эзиб ташлашга ҳаракат қилади. Ҳа, биз қачондир ҳақиқатдан ҳам гуноҳ қилганмиз бироқ, бизнинг айбдорлик ҳиссиётларимиз — сохтадир! Лекин, шайтон Инжилдаги ҳақиқатларни айтганингиз заҳоти қочиб кетади. Албатта, у тез орада яна келади аммо, биз қайта, қайта унинг устидан ғалаба қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top