Ассалому алайкум қадрдон опа сингиллар. Аёл зоти ҳис-туйғуга берилувчан, дея баъзан бу ҳислатларимизни камчилик қаторида санашади. Ҳатто биз ўзимиз ҳам ҳаддан ташқари ҳиссиётларга бой эканимизни унчалик хушламаймиз. Бироқ Худованд бизни бекорга бундай яратмагани аниқ. Биз бу ҳис-туйғуларимизни бошқара олишни билсак, улар фақат бизнинг ва яқинларимизнинг фойдасига ишлайди. Бироқ бугун суҳбатлашмоқчи бўлганимиз, ҳис туйғуларни бошқариш эмас. Бугун авторнинг ҳолати ҳақида суҳбатлашамиз. Бу қандай мавзу дейсизми? Буни суҳбатимиз давомида билиб оласиз.
Калом ўқиш биз аёлларнинг кундалик одатига айланиши кераклигини биласиз. Буни билсак ҳам баъзан Каломни шунчаки йўлига ўқиб қўйган пайтларимиз кўп бўлади. Уни бир марта ўқиб, ундаги ҳақиқатларни юрагимизга ёзиб қўя олмаймиз. Бунинг учун Каломни қайта-қайта ўқишимиз керак бўлади. Юрагимизга ёзилган, у ерда сақланадиган ҳақиқатлар бизни шакллантиради. Айнан мана шу оятлар ҳиссиётларимизни бошқара олишимизга ёрдам беради.
Яна бир нарса борки, уни билиб олишимиз керак. Биз бу каломни ёзган автор ёзаётганида нималарни ҳис қилгани, қандай ҳолатда бўлганини англамагунимизча, Каломнинг ҳақиқатини юрагимизга сингдира олмаймиз. Масалан Ҳазрати Довудни олинг. У Забур 33 бобни мажусий шоҳ Абималикдан қочиб қутилганида ёзган. Бугун биз сизлари билан биргаликда Довуд буни ёзганида миясида нималар бўлганини кўриб чиқамиз.
Руҳан, танамиз ва туйғуларимиз билан ҳам Худонинг ҳузурида туриш, катта иш ҳисобланади. Кўпчилик, буни шундай деб ҳисобланади. Биз чиндан ҳам ўзимизни Худога шундай бағишлашимиз керак. Худога ўзни тўлиқ бағишлаш, ҳақиқий бағишлаш деб аталади. Бундай садоқат бизга катта муваффақиятлар ва баракалар келтиради. Ўқиётган парчамизнинг калитини топиш учун такрорланган сўзлар ва фикрларни топиш керак. Бундай қилиш учун бир парчани бир неча марталаб ўқиш керак бўлади. Ўша парчани ўқиётганингизда унинг марказий ҳақиқатини топишга ҳаракат қилинг. Қайта – қайта такрорланган сўзларни ва фикрларни қоғозга ёзиб қўйинг.
Парчани яхшироқ тушунишнинг яна бир йўли бу – парчада ким ҳақида ёзилгани ёки кимга ёзилганини топиш. Масалан, солиҳлик ҳақида нималарни билиб олиш мумкин? Ёвузлар ҳақидачи? Ёки бўлмаса Худо ҳақида. Шундай қилиб, сиз парчада келтирилган ҳақиқатларни қадамба-қадам билиб оласиз.
Парчани тушунишнинг учинчи йўли бу – унда нималар содир бўлаётганига ва нималар талаб этилганига диққат қилиш. Забур 33 бобда ҳазрати Довуд Худонинг мададини олиш учун нималар талаб этилиши ёзилган. Довуд пайғамбар шундай деган эди: «Худованддан қўрқинг, эй Унинг азизлари. Ундан қўрққан киши муҳтожлик кўрмас…. Ҳаёт яхши, умрим узоқ бўлсин, яхши кунлар кўрай, деган одам ким? У тилини ёмон сўздан тийсин, оғзини эгри гапдан сақласин.» (Заб 33:10,13-14). Шу каломларни ўқир экансиз, уни ҳаётингизга қўллашни унутманг, шундагина улар сиз ва оилангиз учун фойдали бўлади.