Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Агар биз шахсий нарсалар ҳақида ибодат қилмоқчи бўлсак, Муқаддас Руҳнинг Худонинг ниятига бегона бирон нима ҳақида ибодат қилишини кутишимизнинг ҳожати йўқлиги шубҳасиз. Агар Худонинг ишига ёрдам қилувчи пул ҳақида ибодат қилсак, унда Руҳ бизга ёрдам беради. Агар Худонинг иши учун тайинланган машина учун ибодат қилсак, Руҳ бунга ҳам ёрдам беради. Биз шахсан ибодат қилганимизда, ўзимизнинг шахсий ибодатимизни содир этамиз, чунки Руҳнинг иши – Худо ниятига кўра ибодат қилишдир.
Ўз кучларини Худонинг иродаси амалга ошиши учун бағишлаганлар бахтиёрдир. Унда бахтсиз одамлар кимлар? Ҳеч қачон мамнун бўлмаганлар кимлар? Бемаъни ва бефарқ ҳаёт кечираётганлар кимлар? Ким улар?
Бу одамлар Худонинг иродасини бажармаётган одамлардир. Хоҳлаганларимнинг ҳаммасига эга бўлсам, бахтиёр бўламан деб ўйлаб, ўз йўлларига эга бўлганлар – дунёдаги энг бахтсиз одамлардир. Улар қанчалик алданганлар. Улар бу дунёда кўп бойликка эгалар, лекин шодликни йўқотганлар! Тушунинг, сиз бахтни баралла кулаётган одамлар ёки шахсий нарсаларнинг сони билан ўлчай олмайсиз. Ҳаёт нарсаларни бизнинг мулкимиз қила олмайди. Бахтиёр ҳаёт – бу барча нарсалардан кўра, Худонинг режасини ва Шоҳлигини устун қўйиб, Унинг пайидан бўлганлардир.
Энди рухсат беринг, ибодатга тааллуқли бўлган, муҳим нарса ҳақида баён этайлик. Айрим инсонлар шундай дейишади: “Мен Сенинг иродангга кўра, ҳаммасини қиламан, агар…………..”, сўнг эса, бир қатор вазиятларни зикр этадилар. Улар шундай дейишади: “Агар у ерда уй бўлса, мен бораман”. Ёки улар яна бундай дейдилар:
“Агар улар менга етарлича пул тўлашса, бораман”. Ёки: “Агар менинг онам мен билан бора олса, бораман”. Ёки: “Агар уй ва дала ҳовлимнинг қурилишини битказсам, бораман”. Биродарлар! Сингиллар! Бу “чекланган” мажбуриятлар. Бу инсонлар “ҳа” дейишади, сўнг “агар”ни қўшишади! Исонинг Буюк топшириғи “агар” дейдиган инсонлар томонидан ҳеч қачон бажарилмайди. У: “Мен шу ердаман, мени юборгин, Раббий!” – деб, ҳеч қандай шартларни қўшмайдиган инсонлар томонидан бажарилади. Худо синалиши мумкинми? Худони ранжитиш мумкинми? Шу жойда У бизнинг юракларимизга қўрқув солади деган ҳақиқат мавжуд. У инсон Худони синаши ва ранжитиши мумкин деб айтади! Қодир Худо қандай ранжитилиши мумкин? У агар ранжитилишга розилиги бўлмаса, Унинг ранжиши мумкин эмаслиги шубҳасиз. Лекин мана Худо нима қиляпти, У режасига инсонни иштирокчи этиб киритди. У: «Мен шифолашни хоҳлайман, аммо Мени инсоннинг имони чекламоқда(ранжитмоқда)», ёки: «Мен инсонни хизматга чақирмоқчиман, лекин унинг боришга тайёр эмаслиги Мени чекламоқда» – деб айтяпти. Қандай фикр-а! Агар Худо бирон нимани қилмоқчи бўлса, У буни Унинг иродасини бажаришни хоҳлайдиган инсонни топмагунича қилолмайди!
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.