3:26

Иродамиз Худонинг иродаси билан бир хил бўлса

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Биз Худони нажотда чеклашимиз мумкин. Худо ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини хоҳламайди, лекин кўплар ҳалок бўлмоқда. Нима учун? Чунки улар ўз иродаларини Худонинг иродасига бўйсундирмаяптилар.

Худо инсонларни шифоламоқчилиги ҳақиқат. Лекин барибир кўплар Худонинг Ўзи уларни шифолашни истаганида ҳам, хаста бўлиб қолаверадилар. Нима учун? Чунки улар шифо олишларига ишонмайдилар. Шунинг учун Худо уларни шифолашни хоҳлагани билан, улар хасталикларича қолаверадилар. Улар шифо топишлари мумкин эди, лекин бу айнан улар билан содир бўлишига улар ишонмайдилар. Ва уларнинг ишонмаслиги туфайли, бу Худонинг ҳаракатларини чеклантиради ва Уни ранжитади! Нима учун Худо Ўз ниятида у ёки бу йўлни танлашини билмаймиз.

Бу ҳақида ўйланг! Инсоннинг имони ва иродаси қанчалик муҳимлигини тушунинг!

У ҳамма инсонлар нажот топишини хоҳлайди. Ҳамма инсонлар нажот топмайди, чунки улар ўз иродаларини Худонинг иродасига бўйсундирмаяптилар.

У ҳамма инсонлар Исога ўхшашини хоҳлайди, лекин одамларнинг ҳаммаси ҳам, Исога ўхшашни истамайдилар. Нима учун? Чунки улар бўйсунишни хоҳламайдилар. Бу билан улар Худони ранжитиб даҳрийликларича қоладилар. Бобил минораси воқеасида (Ибтидо 11:1-9) аввал одамларнинг ҳаммаси бир жойда бўлиб, бир тилда сўзлашганлари ҳақида ўқиймиз. Улар Худога қарши исён кўтармоқчи бўлганлар. Улар иттифоқ ва мажбуриятларга эга бўлганлар, аммо бу Худонинг иштирокисиз ҳамда инсонларнинг иттифоқи бўлган. Улар Унга қарши исён кўтаришган.

Кейин нима содир бўлди? Худо уларнинг тилларини аралаштириб юборди ва улар қурилишни тўхтатдилар. Ҳаворийлар фаолияти 2чи бобида илк масиҳийларнинг ҳаммалари қандай қилиб ҳамфикрликда Худони улуғлаб, биргаликда йиғилишганларини, бирданига кучли шамолга ўхшаган шовқин кўтарилгани ва уларнинг ҳаммаси Муқаддас Руҳга тўлиб, ўзга тилларда гапира бошлаганлиги ҳақида ўқиймиз. Бу Худо билан инсоннинг иттифоқи эди. Бу қандай иттифоқ бўлган? Қачон инсоннинг иродаси, Худо иродасининг розилигида бўлса, мўъжизалар содир бўлади! Хасталар шифоланиши, кўрлар кўриши, чўлоқлар юриши мумкин. Нима учун? Чунки Худонинг нияти бажо бўлади. Худо ва инсон яна биргаликда юриб гаплашишади! Мана бу – ибодат ва сажданинг мақсадидир. Сажда – бу Худо билан улуғлашда ва шукрлашда суҳбат. Биз сажда қилганимизда, Худо бизнинг юракларимиз билан хоҳиш-иродаларимизга тушади ва биз биргаликда юрамиз! Қачон Худонинг юраги бизнинг юрагимиз билан иттифоқда бўлса, ҳамма нарса содир бўлиши мумкин! Худога ҳамду санолар бўлсин!

Биз унинг иродасини топиб, уни бажаришимиз керак. Ўшанда биз буюк топшириқни амалга оширамиз ва олам Исо ҳақидаги хушхабарни эшитади!

Азизлар, бордию сизда хам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top