2:57

Айибдорлик хисси 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Репрессив тартиб шароитида имонлилар Инжил қоидаларига бўйсунишга ва шу вақтнинг ўзида қонунга бўйсунувчи фуқаро бўлишга ҳаракат қилишади, шайтон эса уларни масиҳий бўла туриб, муросага келаётганликда айблайди. Агар имонлилар ҳокимият томонидан қилинадиган тазйиққа қаршилик кўрсатсалар, шайтон уларни Инжилга итоат этмаганликда ва ҳокимларга бўйсунмасликда айблайди. Агар масиҳийлар бошқариши аксилмасиҳий бўлган ўзини мамлакатини жуда севса, шайтон ўша биродарларни Масиҳ ишига ҳоинликда айблайди. Исо шундай ўргатган: “…Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар” (Матто 22:21). Римликларга бўлган мактубда Павлус шундай (13:1–7) ўргатган, Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, аммо ердаги нуфузли одамлар ерда тўлиқ ҳокимиятга эга эмас (қ. 1–Бутрус. 2:13–17; 1–Тим.2:1–4; Тит. 3:1–2). Инжилий сабоқларга биноан ердаги ҳокимлар олдида бизнинг маъсулиятимиз қуйидагилардан иборат:

бўйсунувчанлик;

қонунларга итоаткорлик;

яхшилик қилиш;

ҳокимиятни ҳурмат қилиш;

мўмин–қобил ва дўстона бўлиш;

солиқларни тўлаш;

ҳокимларни ёмонламаслик.

Масиҳни таълимотидан ҳокимликнинг бир хил соҳалари фақат Худога таълуқлигини биламиз. Агар ердаги ҳокимлар Худованд хукмронлик қилаётган соҳаларни ўзларига бўйсундиришга уринсалар, имонли фақат Худога итоаткор бўлиши лозим, одамларга эмас (Ҳав. 4:19; 5:18). Бу асосий фикр Инжилда кўп маротаба тасдиқланган:

Седрах, Мисах ва Авденаго подшоҳнинг буйруғини бажаришдан ва олтин бутга сиғинишдан бош тортдилар;

Дониёр ибодат қилишга рухсат этмаган подшоҳга бўйсунишдан бош тортди;

Бутрус ва Юҳанно Масиҳ ҳақида ваъз айтишни тўхтатиш ҳақида синедрион буйриғини бажаришдан бош тортишди;

Павлус уни қувлаёганлардан қочиб, саватда Дамашқ шаҳар деворидан туширилганда, шаҳар ҳокимиятни назар–писанд қилмади;

Масиҳийликни ман этилишига қарамай Павлус, Римда уни қўриқлаётган соқчиларга Масиҳ ҳақида гувоҳлик берди.

Шуниси муҳимки, бундай бўйсунмасликлар ҳокимлар ўзларига тегишли ҳокимият чегарасидан чиқиб, Худога бўйсунмасликни талаб қилгандагина оқланади (кечиримли). Биз Бутруснинг огоҳлантиришларини ёдда тутишимиз керак (қ. 1–Бутрус. 2:15–16) ва масиҳийча озодликни ёвузликни оқлаш учун ишлатмаслик керак. Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top