2:54

Айибдорлик хисси 3 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Агар масиҳийликка душман бўлган сиёсий кучларнинг назоратига олинган масиҳий, ўз мамлакатига нисбатан қаршилик кўрсатишга мажбур бўлса, шайтон имонлининг руҳий ҳаётини барбод қилишга қодир бўлган айбдорлик ҳиссини устига ташлашга ҳаракат қилади. Масиҳий ўзининг ишчанлиги ва ишининг сифати билан, мамлакатининг фуқароси сифатида унга садоқатини кўрсатиши мумкин.

Бошқалар билан ўзининг озиқ–овқати ёки бирон бир бошқа муҳтожларга ёрдами билан бўлишишга тайёрлиги билан ўзининг тўғрилигини кўрсатиши мумкин.

Масиҳийлар ҳокимияти репрессив тузум бўлган мамлакатлардан қочиш имкониятидан фойдаланса бўлади. Бундай ҳолларда улар, шайтон айбдорлик ҳисси билан эзиш мақсадида ёвузлиги билан ҳужумга ўтишини кутса бўлади. Муқаддас Руҳ раҳнамолигида тутган йўли тушунарсиз бўлган ҳар қандай масиҳий мана шундай нарҳни тўлашга мажбур бўлади. Аммо, биз Худога бўйсунмасликдан келиб чиқадиган ҳақиқий айбдорлик ҳиссини, одамлар мулоҳазаларидан келиб чиқадиган соҳта айбдорлик ҳиссидан қандай қилиб ажратиш кераклигини биламиз.

Шайтон қўрқувни инсоний табиатимизнинг асосий ҳисларидан бири деб ишлатади. Оддий инсон учун қўрқиш табиий ҳолдир, айниқса номаълумликдан. Инсон оғриқдан ва ўлимдан қўрқиши тушунарли. Шайтон доимо мана шу ҳис билан ўйнашади. Ҳаммасидан кўпроқ у бизни қўрқувдан, худди Шоул филистимликлар олдидагидек, фалаж ҳолда кўришни ҳоҳлайди.

Нима учун биз қўрқувга бизни қўрқитиб ўз ҳукмини ўтказишга рухсат этамиз? Бир тарафдан, биз бошимиздан ўтган кечинмаларни қайтарилишидан қочишга ҳаракат қиламиз, бошқа тарафдан эса, олдинда нима кутаётганлигини билмаймиз. Бироқ одамлар ҳис қилаётган ўша қўрқув ва кечинмалар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Қўрқувнинг ҳаммаси таҳминларга асосланиб қурилган. Аслида қўрқув, ҳақиқий бўлиб кўринган — ёлғон таҳминлардир. Агар шуни доимо ёдда тутсак, биз кўп қўрқувлар устидан ғалабага эриша оламиз.

Ҳақиқатдан, баъзан ўша ёлғон таҳминлар хаддан ташқари ҳаққоний бўлиб кўринади! Бироқ биз ёдда тутишимиз керак, мажбуран қабул қилдирилган қўрқув ва даҳшат ҳиссиётлари душманнинг бошқа усулларидек, ёлғондан иборатдир. Мана шунинг учун, бутун Инжилда кўп маротаба “Қўрқма” деган буйруқ берилган (масалан, қ. Иш. 41:10).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top