Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Қўрқув устидан ғалабага эришиш учун, масиҳийлар тўртта Инжилий асосларни қатъий равишда билишлари керак:
Худо ҳамма нарсани Ўзининг назорати остида ушлаб туради. У бизга фақат яхшилик бўлиб хизмат қиладиган нарсани бошимиздан кечиришга йўл қўяди, чунки фақат У бизга ҳақиқатдан нима фойдали эканлигини билади. Биз унга ишонишимиз керак (қ. Флп. 4:6–7; Ҳав. 27:23–25).
Биз бу ерда мусофирлар ва чет элликлармиз. Бизнинг ҳақиқий уйимиз осмонда. Баъзиларимиз, биз ўйлашимиздан олдин, уйимизга боришга тўғри келади. Биз бунга тайёр бўлишимиз керак (қ. Иброн. 10:32–39). Худо доимо ёмонликни яхшиликка айлантиради (қ. Рим. 8:28). Юсуф ўзини акаларига инсон ёмонлик қилса, Худованд уни яхшиликка айлантириши ҳақида айтди. Душман фақат танамизга зарар келтириши мумкин, лекин абадийликдаги ҳолатимизга эмас (қ. Лк. 12:4–5). “Танни ўлдириб, жонни эса ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Яхшиси жонни ҳам, танни ҳам жаҳаннамда ҳалок этишга қодир бўлган Худодан қўрқинглар” (Мт. 10:28). Мана шу сўзларни айтганда, Исо имонлиларга ўзларининг биринчи ўринга қўядиган нарсаларини тўғри қўйишга тавсия қилди.
Шайтон кризис ҳолатларда бизни саросимага тушишга мажбур қилишга эришганда ҳурсанд бўлади. Хитойликларда “кризис” сўзининг маъносига тегишли икки персонаж билан қизиқ дарс бор. Бир персонаж — хавф, кейингиси эса — имкон. Маъноси шундаки, ҳар бир кризисли ҳолатда иккаласи ҳам бор, шунинг учун кризис — бу инсонга маълум имкониятлар берадиган хавфли ҳолатдир.
Агар сиз бутун эътиборингизни хавфга қаратсангиз, унда қўрқув сизни фалаж қилиб қўяди. Бироқ, агар сиз эътиборингизни имкониятларга қаратсангиз, имон қанотларида хавфдан нарига учиб кетишингиз мумкин. Кризис ҳолатидаги икки тарафни қайси бирига эътиборимизни қаратишни ўзимиз танлашимиз керак.
Адолатсизликка ва гуноҳга қарши чиқишдан қўрқиш
Шахсий қўрқувга асосланган ўша сабаблар, бу бузуқ дунёда бизга Худонинг жамоатини химояловчи Унинг овози бўлишга йўл қўймайди. Масиҳийлар ўзини жамияти ва маданиятининг адолатсизлиги ва гунооҳига очиқчасига қарши чиқишга ўрганишлари керак ва бу азоб чекаётган биродару опа–сингилларимизга ёрдам бера олишимиз мумкин бўлган вазиятларда тўғри бўлади, аммо, қўрқувдар тилимиз айланмаслиги мумкин. Жамоат сифатида биз очиқ гапиришга ўрганиб, қўрқувга берилмаслигимиз керак. Унутманг, қўрққанимизда биз Инжилдаги оятни эълон қилишимиз керак: “…Худо бизга қўрқоқлик руҳини эмас, балки куч–қувват, муҳаббат ва нафсни тийиш Руҳини берган” (2 Тим. 1:7). Биз Раббимиз тўлиқ ғалабага эришгани ва охирда шайтоннинг ҳоли қандай бўлиши ҳақида доимо ёдда тутишимиз керак (қ. Ваҳий 20:10). Инжилдаги “Худодан қўрқиш”, қўрқувнинг бошқа томони эканлигини унутмаслигимиз керак. Худонинг олдида иззат қиладиган қўрқув бошқа ҳамма қўрқувларни тарқатиб юборади.