3:06

Моддийликка бўлган севги

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ўзининг ҳавас келтирадиган кучи туфайли бойлик ўз ичига хавфни қамраб олган ва бу куч баъзан одамларни Исо Масиҳ ва Унинг Шоҳлигидан воз кечишга мажбур қилади. Бир куни Масиҳ ёнига бир ёш ва бадавлат бошқарувчи келади, аммо Масиҳ унга ҳамма бойлигини камбағалларга тарқатиб беришини буюрганда, у қайғуда Раббимизнинг олдидан кетади. Исо бу ҳодисани бундай таърифлади: “Пул-дунёси борларнинг Худо Шоҳлигига киришлари нақадар қийин!” (Луқо 18:24; Марк 10:23; Матто 19:23).

Моддийликка бўлган севги одамларни ёмон ҳаракатларга олиб келиши мумкин

Бойликка интилиш одамларни ҳар қандай ёмон ишлар қилишга мажбур қилиши мумкин, ҳатто ўзининг қалбини иблисга беришга ҳам тайёр бўладилар. Натижада, Инжил огоҳлантиришича, одамлар ҳозир васвасага тушадилар ва кейинчалик лаънатга учрайдилар (қ. 1–Тим. 6:9–10). Моддий нарсаларнинг кўплиги, Худо ҳамма нарсанинг манбаи эканлигини унутишга мажбур қилади. Исроилликлар Ваъда қилинган Ерга кириб келганларидан олдин хавф ҳақида огоҳлантирилган эдилар (қ. Қонунлар 8:11–17).

Бойликка интилиш баъзан урушларга олиб келади. Бу ҳақда Ёқубнинг мактубида (4:1–2) аниқ айтилган ва дунё тарихидан кўпгина мисоллар билан тасдиқланган. Бойлик одамларнинг юракларини камбағалларнинг эҳтиёжларига раҳмдил қилмайди, аксинча, уларни шафқатсизлантиради.

Бойлар кўпинча, уларнинг эшиклари ёнида турган камбағалларга нисбатан жуда лоқайд бўлишади (қ. Лқ 16:19–31; Ишаё 5:8–10; Ам.6:4–7; Ёқуб 5:1–5).

Бойлик орттириш ташналигини қондириб бўлмайди

Пуллар ўзгача аниқ бир кучга эга ва уларнинг ўзини шахсий ҳаёти бор. Ўзининг хусусияти билан улар иблисона кучдир. Исо бойлик ҳақида гапирганда, арамийча “маммона” сўзини ишлатган эди, бу билан Исо У билан рақиблик қилаётган худонинг жисмоний ва руҳий қиёфасини назарда тутган. Маммона — бу устимиздан устунлик қилишга интилаётган кучдир.

Шундай қилиб, пул — бу ўзига нисбатан садоқатликни уқтира оладиган фаолли куч ва ўз ўзига қонундир. Одамларнинг пулга йўлиққан талвасали ховлиқишларини четдан кузатиш жуда ибратли бўлар эди. Бу ховлиқиш нафақат камбағал ва қашшоқлар орасида, балки янада кўпроқ бой бўлишга интилган одамлар орасида ҳам ҳокимлик қилади. Ўрта синф вакиллари, етарли даражадан кўпроқ ўйлар, машина ва кийим–кечаклар сотиб олишда давом этадилар. Агар пуллар шунчаки маҳсулот олиш воситаси бўлганда, уларга кўпроқ эга бўлишни аҳамияти бўлмасди. Биз одамларни бойлигига қараб баҳолаймиз, пулига қараб иззат–икром ва ҳурмат кўрсатамиз.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top