2:41

Моддийликка бўлган севги 3 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Яқинда Хитой етакчилари хизматларидаги пайдо бўлган муаммоларни муҳокама қилиш учун учрашдилар. Пул ва моддий васвасалар нарсалар биринчи ўриндаги муаммолар деб қайд этилди. Бу хавфнинг икки манбаси бор. Биринчиси — бу Хитойда қирғоқ ёнбағрларидаги регионларда, жамоат бошлиқларини тижоратга кетиб, жамоатга керакли чўпонлардан айирадиган ҳаётнинг фаровонлик даражасини ўсишида.

Кейинги муаммо — бу ғарбдаги масиҳийлар Хитойдаги уй жамоатларига қурбонлик берадилар. Яширин семинария очиш учун машҳур уй жамоати етакчисига немис жамоатлари гуруҳлари ўн минг АҚШ долларини қурбонлик қилдилар. У ўша пулларнинг фақат уч қисмини шу жамоат учун ишлатиб, қолган пулларни олиб шу мамлакатдан қочиб кетди.

Унинг устози шундай деди: “Бундай васвасаларга жуда камчилигимиз бардош бера оламиз, айниқса, агар бизнинг ҳаётимиз камбағалчиликда ўтган бўлса. Одамни бундай ҳолга қўймаслик керак эди, негаки, ундан ҳисобот талаб қилмасдан, шахсан унинг қўлига берилган”.

Жамоат бошлиқлари чўпонлар ўртасида ҳисобдорликни кучайтиришга қаратилган аниқ стратегияни ишлаб чиқардилар. Яна, улар ғарбий масиҳийлар номларига мана шундай илтимоснома юборишди: “Илтимос, пулни беришдан олдин астойдил ибодат қилинг. Имонлиларнинг шахсий муҳтожларигагина етарли маблағ беринг”.

Эътибор беринг: шайтоннинг ҳужуми ёлғон ва қўрқитишга асосланган.

Душман имонлилар ҳақида ёлғон маълумотлар бериб, уларни чалғитишга ва мумкин қадар ҳамма ерда алдашга ҳаракат қилади. Шунингдек, у бизнинг қўрқувга тобелигимизни ишлатишга ҳаракат қилади. Бироқ, ҳақиқат Руҳи бўлган Муқаддас Руҳ, агар Унинг етакчилигини излай бошласак, шайтоннинг ҳар қандай ёлғонини фош қилиб, бизга етарли жасурликни беради.

Ҳаётимизда шайтонга ҳеч қандай ўрин бермасликка қатъий қарор қилишимиз керак (қ. Эф. 4:27). Биз унга қарши қуролланиб (қ. Эф. 6:10–18), Худо берган куч ёрдами билан унга қарши туришимиз керак (қ. Ёқуб 4:7). Масиҳнинг қони орқали гуноҳларимизни кечирилганига (қ. Ваҳ. 12:10–11) тўлиқ ишончга эга бўлиб, Худовандимиз шайтонга тўсиқ бўлиши учун (Яҳ. 9), Унга мурожаат қила оламиз.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top