Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Собиқ мусулмон бўлган Филиппинлик чўпонлардан бири ҳозирда Филиппиннинг жанубий қисми бўлмиш Минданао оролида истиқомат қилади. Қачонлардир у босқинчилар гуруҳининг таниқли бошлиғи бўлган ва талончилик ҳамда қотиллик туфайли қамоқда бир неча йил ўтириб чиққан. Ўша ерда, қамоқда, у Исо Масиҳга имон келтирган.
Қамоқдан озод бўлгандан сўнг, у бошқа мусулмонларнинг Исога келишига шу қадар муваффақиятга эришгани боис, унинг ўн тўрт ёшли қизини мусулмон экстремистлари ўғирлаб кетишди. Улар, қачонки у хушхабар айтишни бас қилиб, исломга қайган ҳолдагина қизини қайтаришини ваъда қилдилар.
Бу чўпон Худодан ҳимоя истаб, рафиқаси билан бирга мунтазам ибодат қилди ва бу қўрқитишларга жавобан ҳечам ён бермаслиги кераклигини тез орада тушунди. Уч йил мобайнида йўқолган қизи учун мунтазам ибодат қилишда давом этди.
“Улар қизимга етказиши мумкин бўлган барча даҳшатларга қарамасдан, мен Худодан бошқа ҳеч кимдан қўрқмасдим! Ҳаммадан қизим учун ва келгусида воизлик қила олишим учун ибодат қилишларини сўрардим”, — дейди у.
1995 йилнинг бошларида у ахийри қизидан мактуб олди. У ота–онасига уни қўшни Шарқий Малайзияга фоҳиша сифатида сотиб юборишганини, аммо, Худо унга хўжайинлардан қочишига ёрдам бергани, бир раҳмдил малай оиласи қизни уйига яшириб қўйгани ва у ерда бир йигитга кўнгил қўйиб, улар турмуш қуришганини баён қилди. Қиз ота–онаси билан ишончли жойда яширин учрашувга келишиб олди.
…Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғу дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир (Эфес. 6:12).
Олдинги саҳифаларда биз душманимизнинг хусусиятларини ўрганиб чиқдик, энди эса биз унга қарши жангга тегишли бўлган хусусиятларни ўрганамиз.
Одатий урушда жанг қилувчи томонлар шакли ҳар хил бўлгани сабаб фарқлаш осон. Қуроллар ҳам фарқланиб туради, фронт чизиғи эса қарши ҳаракат қилаётган томонларнини жойлашишини кўрсатади. Шунга қарамай, партизанлар уруши шароитида буларнинг бари анча мушкул. Душман қай жойда эканлигини айтиш қийин. У ҳамма жойда бўлиши мумкин ва ҳеч қаерда бўлмаслиги ҳам мумкин.
Бизга, пайқаб олишда ёрдам бериш учун душманнинг ажралиб турувчи белгилари йўқ. Душман қуроли душман уйида, транспорст воситасида ва ҳаттоки танасида ҳам яширилган бўлиши мумкин.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.