MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Бугун азизлар, биз сизлар билан руҳий кураш ҳақида сўз юритамиз. Руҳий кураш бу Худо Шоҳлиги ва шайтон шоҳлиги ўртасида бўладиган самовий низо демак. Шуни эсда тутингки, биз ғалаба учун курашаётган икки тенг ҳуқуқли шоҳлик ҳақида гапирмаяпмиз. Шайтон фақатгина яратилган борлиққа эга. Исо эса барча тўла кучлар ва ҳокимиятлар устидан ҳукмрон. Шайтон ҳокимияти хочда йўқ қилинган эди. Ҳаворий Павлус бизга Колосаликларга (2:15) мактубида қуйидаги сўзларни ёзган эди: “…Уларнинг қурол–яроғини олиб қўйди–да, уларни Ўзининг тантанали юришида юргизиб, расвои олам қилди”. Шундай қилиб, шайтон бугунги кунда эга бўлган ягона ҳокимият, унинг одамларни Худо каломини кўрмасликлари учун алдаб, йўлдан оздиришга қодирлигидан иборат (қ. 2 Кор. 4:3–4).

Шайтоннинг асосий стратегияси, унинг орага низо солиб ажратишга ва ҳукмронлик қилишга интилишидан иборатдир. Унинг энг асосий тактикаси айблаш, алдаш ва бизни Самовий Отамиз ҳамда бир-биримиз билан бўлган муносабатимизни узишни ўз ичига олади. У фаол равишда одамзотни зулматда қолдириш мақсадида ўзи бошқараётган одамлар орқали Худога тегишли бўлган атроф муҳитни булғаш ишига бошчилик қилади. Мана, нима учун Буюк Амрни бажаришда Исо Танасининг якдил бўлиши қанчалик муҳим. Бу дунё алғов–далғовида адашган имонга келмаган кишилар ўзини хароб қилишгача етган тарқоқ одамлар билан муносабат қилишни хоҳламайдилар. Исо Масиҳнинг жамоати севги билан идора қилиниши керак. Биз нобуд бўлаётган дунёга бошпана, хавфсиз жой бўлишимиз шарт.

Масиҳий ҳамжамиятида “минтақа руҳлари” таълимотига, яъни руҳий ҳокимиятларга ва маълум бир географик минтақанинг руҳий бошлиқларига қарши бўлган руҳий кураш соҳаси тўғрисидага таълимотга катта қизиқиш мавжуд. Бу ёвуз руҳларни яхши билишимиз ва уларнинг номларини аниқлашимиз керак.

Дониёр пайғамбарнинг китобида (10:12–14) аниқ ёвуз руҳлар ҳақиқатан ҳам маълум бир территорияга “рўйхатга олинган”дай кўринади деб гувоҳлик берилади. Аммо Инжилда бу ёвуз руҳлар билан алоқа борасида қандайдир бир мисоллар ёки улар билан алоқага чиқиш ҳақида буйруқ мавжуд эмас. Масалан, Дониёр маълум бир халқ билан боғлиқ бўлган руҳий раҳбарларнинг ҳалокати учун ибодат қилгани йўқ, балки, у — Ўзининг мустақил ҳокимияти ёрдамида фаришталарини ўша ёки бошқа ер ҳукмдорларига қарши курашишга йўллаган Худога ибодат қилди.

Инжил таълимотчиси Клинтон Арнольд (Clinton Arnold) шуни таъкидлайдики, “Ҳаворий Павлуснинг ўзи ҳеч қачон зулмат кучини қандайдир бир маълум мамлакат ёки минтақа билан боғламаган. Мисол учун, у ҳечам Рим ёки Коринф устидадан ҳукмронлик қилувчи ёвуз кучларга қарши уруш қилишни Худодан сўрамаган… Ҳақиқатан, Павлус жамоатга ҳужум қилувчи ва унинг вазифасига ҳалақит бергувчи қудратли иблис вакиллари мавжудлиги борасидаги далилни тан олади ва буни фақатгина Худо кучига ишонч билангина енгиш мумкин дея урғулайди”.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top