MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Азизлар, бугун ҳам, биз сизлар билан руҳий кураш мавзусидаги хикояларимизни давом эттирамиз. Рим империяси аскрининг совути ҳаётий муҳимликни касб этувчи тана аъзоларини ва органларини ҳимоя қилиши лозим эди. Одатда совут ишлов берилган терининг қотирилган пластинкасидан, майдаланган бронза ёки иккала материалнинг ҳам бирикувидан тайёрланарди. Совутда жангчининг тоифаси ва давлатнинг рамзи тасвирланарди. У жангчининг кўкраги ва қорнини ёпиб турар, лекин елкаси очиқ қолар, шу тариқа, жангчи ўз орқа томонини душман олдида очиқ қўйиб, душманга юзма юза туриши, ундан қочмаслиги даркор эди.

Модомики, биз кўринмас душман билан курашар эканмиз, доимо барча қурол–аслаҳалар билан шай туришимиз керак. Бизнинг совутимиз металлдан қилинмаган, бироқ тирик Худонинг Руҳидан тайёрланган ва бизнинг Ўзлигимизга жуда мос келади. Солиҳлигимиз метал билан қопланмаган, бироқ кундалик ҳаётимизда ҳар қандай вазиятларда ҳар бир киши кўра олиши учун уни Масиҳ беради.

Душман бизга ўз хатою камчиликларимизни кўрсатади. У, биз Худованднинг фарзандлари бўлишга лойиқ эмаслигимизга ишонтиришга ҳаракат қилади. У мутлақ ҳақ. Лекин бизнинг Худо билан бўлган ўзаро алоқамиз ўз солиҳлигимизга эмас, Исонинг Худо олдидаги мутлақ солиҳлигига асосланади. Гуноҳларимиз ювилган. Худо бизга қараганда, У Исони кўради.

Ёҳудий пайғамбарлар илоҳий Халоскорнинг келишини аввалдан айтганларида, улар бошқа номлар қаторида Уни дунё подшоҳи деб аташди. Нажоткор туғилганда, фаришталар жўр бўлиб, чўпонларга билдиришди: “Самодаги Худога ҳурмату иззат, ердаги бандаларга тинчлигу марҳамат!” (Луқо 2:14).

Шу боис Павлус Худонинг қурол–аслаҳаси рўйхатига дунёга хушхабар айтишга шай бўлишни ҳам киритади. Худонинг тинчлик ўрнатувчилари сифатида биз дунёга вайронагарчилик эмас, балки тинчлик олиб келиш мақсадида барча вазиятларга тик бориш қобиллигини берувчи пойабзал кийиб оламиз. Исо Худо билан ярашган одамларни адоватга эмас, балки бир–бирлари билан муносабатга интилишига чақиради (қ. Иб. 12:2). Шунинг учун биз, Худо бизни тинчлик, кечирим ва умид хабари билан юборган жойга бориш учун шай туришимиз керак. Балким бизни дўзах дарвозасига жўнатар, чунки У улар бизни енга олмайди деб ваъда берган (қ. Мт. 16:18). Айнан шу маънода биз тинчлик учун курашишимиз даркор.

Шу тариқа, ҳаётимиз Хушхабарга қаратилади. Хушхабар тарқатишни ўрганинг. Хушхабар ҳаётимизга кирганини англаб етинг. У ўзга кишиларга қандай ёрдам беришини ўйлаб кўринг. Худодан бизга хушхабар тарқатиш учун имконият беришини сўранг. Бу имкониятни бой берманг. Ундан фойдаланишга тайёр туринг.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top