Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Азизлар, бугун ҳам, биз сизлар билан руҳий кураш мавзусидаги хикояларимизни давом эттирамиз. Рим аскарининг қалқони мудофаага мўлжалланган бўлиб, деярли ҳар доимо қилич билан ишлатилган. У душманнинг зарбаларини қайтаришга керак эди, айни пайтда аскарнинг ўзи қилич билан ҳамла қиларди. Имонимиз, рим жангчисининг қиличи мисол, душманнинг ҳужумини қайтариш ва унга туриб бериш учун имкон берувчи, инсоний ақл ва тана учун ниҳоятда қудратли бўлган руҳий қуролдир.
Имонимиз қалқони учта асосий вазифани бажаради:
Қутқарувчи имон — Худога ички ишонч;
Бизга хизмат қилувчи ва хизмат қилиш учун руҳлантирувчи имон;
Кундалик ҳаётимизда Худо кучига эга бўлган муқаддаслаштирувчи имон.
Душман оловига тушиб қолганимизда, Худога ишониш учун ҳимоя қидирамиз. Вазиятлар ва ҳолатлар сизни алдашига йўл берманг. Ҳиссиёт билан эмас, имон билан юринг. Худо ғалабани таъминлаган деган ишончни сақланг. Ҳаётингизни Унинг содиқлигига ишониб топширинг. Унга ишонинг ва У сизни ҳалос қилади.
Масиҳйлар нажот дубулғаси ҳақида гапираётиб, Павлус Салоникаликларга биринчи мактубида (5:8) ёзган: “Лекин биз кундузга оидмиз.
Шу туфайли имон ва муҳаббат қалқонини олайлик, нажотга умидворлик дубулғасини кияйлик, ҳушёр бўлайлик”. Жангчи орзу қилиши мумкин бўлган энг зўр қурол тури, бу кўринмас қуролдир. Худо нажотининг абадий табиатини билиб, Павлус ўз хизматчи–жангчиларини бу дунёдан бўлмаган само ҳаётига бўлган умид билан имонни кийиб олишга чақиради. Ўлимдан қўрқмайдиган жангчилар! Тасаввур қиляпсизми, бу қандайин қудратли куч!
Худо нажот дубулғасини ўз ақлимизни ҳимоя қилишимиз учун ҳам тайин этган. Душман бизни нажотга тегишли бўлган шубҳалар билан кўма бошласа, бу дубулға бизнинг ишончли ҳимоямизга айланади.
Сиз — Худонинг севимли фарзандисиз. Унинг Ўзи сизни қулликдан халос қилди. У душманга устингиздан ғалаба қилишига йўл қўймайди. Сиз Худо билан муносабатда бўлишсангиз тўла–тўкис хавфсизликда бўласиз. Ичингиздаги куч душманнинг кучидан анча қудратлироқдир. Ҳеч қандай шубҳага ўрин берманг. Худода қатъийлик ва ишонч билан туринг.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.