2:50

Муқаддас Рух – Худонинг мададкори 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Муқаддас Руҳ бизни, Ўзининг Масиҳни олқишловчи жамоатдаги хизматини англашимизни ва тушунишимизни истайди. Бундан ҳам кўра, масиҳийлар Муқаддас Руҳ улар учун нималарга қодирлигини тушуна бошлаганда, улар учун Масиҳни юксалтирувчи ҳаёт билан яшаш анча енгиллашади. Иккинчи сабаб, Муқаддас Руҳнинг хизмати ўзгаришларга бой ва олдиндан билиб бўлмайдиган бўлиб кўрингани учун, масиҳийча таълимотда кўп ҳолларда Муқаддас Руҳнинг фаолияти ва шахсига зарурий аҳамият берилмаслигидир. Ҳаворийлар Китобидан келиб чиқиб, биз Муқаддас Руҳ маълум андаза, шаблон бўйича ҳаракатланмайди дея хулоса қилишимиз мумкин. У, бизга бир хил бўлиб кўринган вазиятга ҳар сафар турли равишда муносабат билдиради! Бундай хилма хиллик натижасида Муқаддас Руҳ фаолиятини олдиндан айтиб бўлмайди ва шу сабаб ҳам анъанавий жамоатларда уларни ҳар сафар ҳам ҳисобга олавермайди. Исо, У бизни ёлғиз ташлаб кетмасликни, аммо ёрдамга биз билан асрлар оша бирга бўладиган Юпатувчи юборишини айтди (қ. Юҳ. 14:16–18). У шунингдек, Муқаддас Руҳ бизга ўргатади деди (қ. Юҳ. 14:26). Кейинчалик, Исо Уни ҳақиқат Руҳи дея атади (қ. Юҳ. 14:17). Муқаддас Руҳ имонли кишининг ҳаётида шу қадар ҳақиқийки, Унинг вазифалари ва хусусиятларини санаб ўтиш фойдадан ҳоли бўлмасди:

У — бизнинг меросимиз гарови (Эф. 1:14)

У бизни юпатгувчи (Юҳ. 14:16)

У дунёни фош қилади (Юҳ. 16:8)

У ўргатгувчи (Юҳ. 14:26)

У ёдингизга туширади (Юҳ. 14:26)

У Исо ҳақида гувоҳлик беради (Юҳ. 15:26)

У бутун ҳақиқат йўлига бошлайди (Юҳ. 16:13; Рим. 8:14)

У Исодан олиб, бизга маълум қилади (Юҳ. 16:14; Лқ. 2:26)

У Исони улуғлайди (Юҳ. 16:14)

У бизга қувват бергувчи (Ҳав.1:8)

У биз орқали сўзлагувчи (Ҳав. 4:31)

У бизга келажак ҳақида хабар бергувчи (Юҳ. 16:13)

У биз ҳақимизда гувоҳлик бергувчи (Рим. 8:16)

У бизни мустаҳкамловчи (Рим. 8:26)

Биз учун шафоат қилади (Рим. 8:26)

У руҳий инъомлар ҳадя этгувчи (1 Кор. 12:4–11)

У янгиловчи (Тит. 3:5)

У ваъда қилгувчи (Эф. 1:13)

У самара бергувчи (Гал. 5:22)

Келтирилган рўйхатдан шу нарса ойдин бўлдики, биз кенг тарқалган хато ва камчиликлардан қочишимиз ва Муқаддас Руҳни рад қилмаслигимиз бир томондан керак бўлса, иккинчи томондан — Унга ички ва ҳиссий кечинмалар манбаи каби интилмаслигимиз лозим. Масиҳий учун Муқаддас Руҳнинг вазифаларини ўз ҳаётига тадбиқ қилинишини кўриш мутлақ зарур ва у душманлик муҳитидалиги ёки эмаслиги муҳим эмас. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси сизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top