3:07

Очкўзлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Инсон хоҳишларининг чек-чегараси йўқ. Буни ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Ҳар бир инсон салбий сифатлардан бенасиб эмас. Ҳамма салбий сифатлар ҳам инсонни хунук кўрсатади. Аммо улар орасидаги таъмагирлик ва очкўзлик яққол кўзга ташланадиган сифатлардан биридир. Хатто Худованд ҳам таъмагир ва очкўз кишини ёқтирмайди. Очкўзлик нималарда кўринади? Биринчи навбатда бойликка ружу қўйиш, кўз тўймаслиги, ҳамма яхши кўринган нарсалардан кўп ва яна кўп хоҳлаш. Бундай киши жамиятда аниқ кўзга кўриниб, бошқалардан ажралиб қолади. Худованд каломида шундай ёзилган: «Бойликка интилганлар васваса тузоғига илинадилар, инсонларни балою ҳалокатга йўлиқтирувчи кўп беъмани ва зарарли ҳаваслар қурбони бўладилар.» (1 Тим 6:9).

Narrator 2 Чиндан ҳам шундай. Бойликка интилганлар, кўпроқ пул топиш илинжида, оиласи, қондошлари, дўсти ва яқинлари ҳам ўйламай, уларнинг юзига оёқ қўйиши мумкин. Бойликка интилганлар ҳар қандай пул топиши мумкин бўлган йўллардан юриб, охир-оқибат ўзларини ҳалокатга бошлайдилар. Очкўзлик Худованднинг душмани. Чунки Калом шундай дейди: «Ҳар турли ёмонликнинг томири пулпарастликдир. Баъзилар бойликка ружу қўйиб, имондан қайтдилар ва ўзларини кўпгина азобларга дучор қилдилар» (1Тим 6:10). Пулга ўчлик ва очкўзликни инсонийлик ва бировлар мулкига кўз олайтирмаслик каби чиройли ҳислатлар йўқ қила олади. Аммо инсонда ўшандай ҳислатлар бўлмаса-чи? Унда бундай одамнинг тақдири олдиндан маълум.

Narrator 1 Муқаддас Каломда шундай пулга ўч, очкўз одамлардан бири ҳақида ёзилган. Унинг исми Акан. У Мусо пайғамбардан кейин, Исроил халқига Ëшуа етакчилик қилган пайтда яшаган. Ëшуа бобилликлар юртига ҳужум қилганида, Аканнинг очкўзлиги тутиб, Худованд амрини бузди. Худованд ҳужум қилган ерларидан ҳеч нарса олмасликни буюрган эди. Бироқ Аканнинг кўзини бойлик кўр қилиб, ўз халқига зарар келтирди. Акан ўзи қилган иши ҳақида шундай дейди: «Бу рост! Мен Худованга қарши гуноҳ қилдим. Мен Бобилликларнинг чиройли чопонини, икки юз танга кумуш ва олтинни кўргач, уларни олиб ўз чодиримга яшириб қўйдим.» Бу очкўзлиги билан Акан, ўз халқи орасидан юзлаб кишиларнинг ўлишига сабаб бўлди.

Narrator 2 Ўзи ҳам жазодан қуруқ қолгани йўқ. Худонинг буйруғига кўра бундай одамни оиласи ва чорваси билан бирга ўртага чиқариб, тошбўрон қилишарди. Уни шундай қилишди ҳам. Халқ уларни тошбўрон қилиб бўлгач, жасадларини ёқиб, устига тошлар уйиб қўйишди. Ўша жой қадимда «Акор», яъни ташвиш деб номланган. Демак, кўриб турибсизки, очкўзлик инсонга фақат ташвиш келтиради. Балки бир-икки марта қилган очкўзлигингиз ҳеч қандай салбий оқибат келтирмагандир. Бироқ, сизни ишонтириб айтамизки, очкўзликнинг тўлови жуда оғир бўлади. Исо Масиҳнинг шогирди Яҳуда ҳам, очкўзлиги Устозига бўлган меҳридан устун келиб, уни 30 кумуш танга эвазига сотди. Кейин эса қилган ишидан пушаймон бўлиб, ўзини осиб қўйди. Очкўзлик туфайли келадиган пушаймонлик ҳеч бирингизга насиб этмасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top